Имтиҳон. Ўқитувчи умуман дарсга келмаган талабадан сўрайди:
-Ҳеч бўлмаса менинг исмим ким эканлигини биласанми?
-…
-Икки!!!
Талаба ташқарига чиқади. Курсдошлари нима бўлганини сўрайди. У:
-Қўшимча саволлар билан барибир қулатди,-деб жавоб беради.
***
Талаба отасига хат ёзади:
“Ассалому-алайкум ота! Қандайсиз? Соғ-саломат юрибсизми? Эсон-омонмисиз? Талаба ўғлингизга бироз пул юбора оласизми? Сизни соғинган Азим”
Ота ўғлига хат ёзади:
“Салом ўғлим! Телефон қилсак ЙЎҚсан, биз қийналган ЙЎҚмиз. Ойинг сени ЙЎҚлаб турибди.ЙЎҚ бўлиб кетма. Отанг ЙЎҚсилбой”.
***
Чукча ётар олдидан аёлига:
-Менинг ёнимга бир стаканни суви билан, яна бир стаканни сувсиз қўйиб қўй,-дейди.
Шу пайт аёли:
-Уларни нима қиласан?
-Шунга ҳам ақлинг етмайдими? Эрталаб турганда сув ичгим келиб қолиши мумкин .
-Унда бўш стаканнинг нима кераги бор?
-Сув ичгим келмай қолиши ҳам мумкин-да!
***
Профессор имтиҳонда талабадан сўраяпти:
-Нима учун сиз қаттиқ ҳаяжонланяпсиз? Мен берадиган саволлардан қўрқяпсизми?
-Йўқ профессор! Мен берадиган жавобларимдан қўрқяпман.
***
-Мен кўричагимни олдирганимдан сўнг ўн беш килограмм оздим, -дейди бир қиз мақтаниб дугонасига. Бунга жавобан дугонаси:
-Вой тавба қилдим, кўричакнинг шунчалик оғир бўлишини биринчи марта эшитишим..
***
Суд залида одамлар ғала-ғовур қилмоқда, судья уларга хитоб қилади:
-Жим бўлинглар. Акс ҳолда, ҳаммангизни чиқариб юборишни буюраман. Шундоқ ҳам, тўртта ишни бирорта ҳам сўзни эшитолмай кўриб чиқдик.
***
-Нега уч кун дарсга келмадинг?
-Тунов куни сумалак пиширишга тайёргарлик кўрдик. Эртасига кечқурун билан сумалак кавлаб ухлаб қолибман.
-Кеча-чи?
-Сумалакни кўп еб қўйган эдим.
***
-Кўк сомса, кўк чучваранинг хосиятини сезяпсизми?
-Ҳа домлажон. Кўк сомса ва кўк чучвара ейиш мавсуми бошланганидан буён дарсингизда оғзимдан сув келиб фақат ухлаб қоляпман.
***
Бир кампир эрталаб шошиб ўғлини хонасига чақирибди.
-Менимча, шкафимда ўғри ўтирибди.
-Нега ундай деб ўйлаяпсиз?
-Тунда ўза ердан қандайдир товушлар эшитилди.
-Нега ўшанда мени чақирмадингиз?
-Арзимаган нарсани деб, тунда сени безовта қилгим келмади. Шкафнинг эшигини михлаб ташладим-да, бори ётдим.
Комментарии