Келинг бир кулишайлик

Ҳидламанг

Ўқитувчи ўқувчига хат берди:

– Ота-онангга бер.

Ота-она хатни ўқиди: “Болангиздан доим бадбўй ҳид анқияпти….”

Эртаси бола ота-онасидан хат олиб келди: “ Опай, сиз боламизни ўқитинг, ҳидламанг”.

Байрам

Ўқитувчи ўқувчини чақириб, сўроққа тутди:

– Кеча нега дарсларга келмадинг?

– Кеча темирйўлчилар куни, байрам эди-да.

– Темирйўлчилар кунига сенинг нима алоқанг бор?

– Э, домла билмайсизми, исмим Темир, фамилиям Йўлчиев-ку!

Химия дарсида

– Болалар уй вазифасини текширамиз. Ким айтади, қайси қаттиқ жисм суюлтирилмаган ҳолда газга айланади?

Биринчи қаторда ўтирган митти ўқувчи жавоб берди:

– Нўхат…

Эртак

– Буви, эртак айтиб беринг,

– Вақтим йўқ ,болам.

– Айтаверинг, майли кичкина эртак бўлса ҳам…

– Бўпти, эшит. Бор эканда , йўқ экан…

– Бувижон ҳамма эртак “бор эканда, йўқ экан” билан бошланадими?

– Э, болам опангнинг эртаги доим “кеча талабалар йиғилиши чўзилиб кетди” дан бошланади.

Дарахт йўқ

– Дадамнинг айтишича, қайси бир жойда  ўғил туғилса, отаси кўчат экаркан,-деди биринчи ўқувчи,-Агар ўша ўғил аҳмоқ бўлиб ўсса, дарахтни кесиб ташлашаркан.

– Э, шунинг учун сизларнинг ҳовлингизда ҳам бирорта дарахт  йўқ экан-да,- деди иккинчи ўқувчи.

Ўқиган ўғил

Ота ўғлини шаҳарга лотин тили ўқишига юборди. Бир йилдан сўнг ўғли таътилга келди. Ота сўради:

– Хўш , ўғлим, нималарни ўргандинг?

– Лотин тилини.

– Айт-чи мана бу паншаҳани  лотинча нима дейди?

– Паншаҳаус,-деб жавоб берди ўғил

– Кетмонни-чи?

– Кетмонус.

– Белкуракни-чи?

– Белкуракус.

Ота ўғли нима билан шуғулланганини тушунди ва ўғилга деди:

– Қани ўғлимус, араваусга отусни қўшус. Молхонага борус, гўнгусни ташус.

Пролетариат

Тарих дарсида ўқитувчи буржуазия ва пролетариатни таърифлади:

– Буржуазияда ҳамма нарса бор. Пролетариатда эса ҳеч нарса йўқ. Фақат хотини бор холос.

Шунда шум бола луқма ташлади:

– Домла, бизда хотин ҳам йўқ, биз киммиз?

Табиат

Икки дугона табиат қўйнида бир пиёла чой устида суҳбат  қуришяпти.

– Табиат менинг жону-дилим. Уни шундай яхши кўраманки,-деди улардан бири.

Иккинчиси кулиб қўйди ва:

– Сени шу аҳволга солиб қўйсаям-а,-деди.

Янги бола

Ўғил мактабдан уйга  кийимлари йиртилган, титилган ҳолда кириб келди.

– Нима бўлди? – сўради отаси.

– Ҳеч гап эмас, бир бола билан муштлашдик.

– Ҳеч гап эмас дейсан-а. Энди сенга янги костюм олиш керак.

– Ҳечқиси йўқ, – қўл силтади ўғил. – Сиз янги костюмни айтасиз. Мен билан муштлашган боланинг отаси янги бола олиши керак.

Еб қўйса

Талаба қиз кичик укасини ҳайвонот боғига олиб борди.Улар даҳшатли йўлбарс рўппарасида тўхтадилар. .Йўлбарс талаба қизнинг ажи-бужи рангли кўйлагини кўриб қаттиқ ириллади.

– Опа-опа, – деди укаси қўрқиб. – Агар йўлбарс иккаламиздан биримизни еб қўйса, мен нечанчи рақамли автобусда уйга кетаман?

Шуниси қувончлики

Она тили дарсида ўқитувчи ўқувчидан сўрайди:

– Сиз “шуниси қувончлики” сўзлари ишлатилган жумла тузинг-чи.

Ўқувчи жавоб берди:

– Безорилар йўловчига тунда хужум қилиб росса дўппосладилар. Натижада йўловчи дунёдан кўз юмди. Шуниси қувончлики, унинг чўнтагида пули йўқ эди.

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>