“Биз биргамиз!”

                                                                                                                    DSCN1528

Яқинда мактабимизда ногиронлар кунига бағишланган “Биз биргамиз!” шиори остида марафон бўлиб ўтди. Уни ўтказишдан мақсад мактабимизда билим олаётган 8 нафар ногирон ўқувчимизга моддий ва маънавий ёрдам беришдан иборат эди.

Ушбу тадбирни муваффақиятли  ўтказишга мактабимиз директори Манзура Асланова  соцпедагог Эльмира Эсеналиевалар  етакчилигида катта тайёргарлик кўрилди.Ота-оналар комитети раиси, Ўш шаҳар кенгаши депутати Абдурашид Хўжаев  ҳам бу ишдан четда турмади, ота-оналаримизни марафонда фаол иштирок этишга даъват этди. Мактаб ўқувчилари ҳам бунга ўз ҳиссаларини қўшиш учун ўз қўллари билан пишириқлар тайёрлашди, боғларида етиштирилган мева-чевалардан, далаларида етиштирилган сабзавотлардан олиб келишиб ярмарка  ташкил қилишадиган бўлишди.

Ана шундай тайёргарликлар марафонимизнинг самарали ўтишини таъминлади.Кўргазмага қўйилган пишириқлар, мева-чевалар ўқитувчиларимиз, ота-оналаримиз томонидан сотиб олиниб ундан тушган маблағ марафон жамғармасига ўтказилди.Мактаб ўқувчиларини марафонга тайёрлашда  юқори синфлар  раҳбарлари М.Арипова, М. Топволдиева, М.Режапова, бошланғич синфлар раҳбарлари Б.Маҳмудова, Ф.Бобоева,  З. Сулаймонова ҳамда мактабимиз қизлар кенгаши раиси 11-синф ўқувчиси М. Эргашевалар жонбозлик кўрсатишди.

Марафон якунига кўра 9- “А” ва 9- “Б” синфлари 1-ўринни эгаллади, 2-ўринлар эса 11-“А”,10-“А” ва 8- “А” синфларига насиб этди.Сотилган пишириқлар ва мева-чевалар ҳамда ота-оналаримиз ёрдами эвазига  жами 4148 сўмлик маблағ тўпланди.Марафон ташкилий комитети қарорига кўра,  бу маблағ ҳисобидан  ногирон ўқувчилар Д. Аллахўжаев, С. Болтабоева, М. Турдакунов ва Н.Неъматов ва бошқаларга кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотларидан  ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Фарҳод ҲАЙДАРОВ,

Ўш шаҳридаги А.Рудакий номли

мактаб-гимназиянинг 11-синф ўқувчиси,

мактабнинг маданият министри

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>