Китоб камлиги сабабли…

                                                                                                              

Мактабимиз  гимназия мактабидир. Ўқувчилар сони 832 та. Ўқувчилар турли хил фанлар ўқийдилар. Лекин ўзлаштира олиши қийин кечади. Бунинг сабаби, фойдаланилаётган китобларнинг етишмаслигидир. Ўқувчилар учун биринчи синфдан еттинчи синфгача тўлиқ китоблар бор.

Аммо 8,9- синф дарсликлари кам. 10 ва 11- синфлар учун китоб йўқ, деса ҳам бўлади. 9 ва 11- синф ўқувчилари битирувчилардир. Буларга китоб етишиши керак. Ва ундан фойдаланиб, ўқишлари зарур! Йўқса, олийгоҳларга кирса, жуда ҳам қийланадилар.

– Ўқувчилар қизиқувчан. Бўш вақтларида кутубхонага ўзларининг фанларидан ташқари эртак ва ҳикоялар ўқийдилар. Мактабимиз ўқувчилари доимо шундай бўлсин, – дейди мактабимиз кутубхоначиси   Муножатхон опей.

Бу устозимизнинг гапи ҳам жуда тўғри. Чунки китоб етишмовчилиги бор. Биз 11-синф ўқувчилари дарслик  китобларига муҳтожмиз.

Умида  АБДУЛЛАЕВА

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>