Хандалар

– Бошликнинг хонасига кириб, столга каттик муштлаб, маошимни оширишни талаб килдим.

– Хўш, натижаси нима булди?

– Хеч нима, чунки бошлик хонасида йўқ эди-да.

– Нега асаларичи асал йигаётиб бошига тўр сетка кийиб олади?

– Кейинчалик асаларилар таниб қолиб адабини бермасликлари учун.

* * *

Дунёдаги фирибгарлар уюшмаси, яхши инсонлар ташкилотига футбол ўйнашни таклиф қилишибди.

– Майли, – дебди яхши инсонлар,- яхши футболчилар кўпчилиги биздан чиқади-ку, сизларни осон енгамиз.

– Бўптида, – дебди фирибгарлар уюшмасидагилар, – лекин ёдларингдан чиқмасин, деярли ҳамма хакамлар биздан чиққан.

* * *

Иккита помидор музлатгичда туришибди.

Помидорларнинг бири деди:

– Ву-уй, совуклигини кара-я!

Иккинчиси:

– Вой-дод! Гапирадиган помидор…

* * *

Бир одам мазза килиб ухлаб ётибди, шунда унинг хизматкори келиб:

– Жаноб туринг, туринг! – деб уйғотди.

Ухлаётган одам шошилиб кўркиб кетиб уйғонди:

– Тинчликми нима бўлди бунча вахима киласан, – деди.

Шунда хизматкор:

– Жаноб уйку дори ичадиган вактингиз бўлди, – дебди.

Умида АБДУЛЛАЕВА

тайёрлади

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>