Совун кашф қилиш тарихи

                                                                                                                    

Инсониятни ифлосликдан сақлаб қолиш учун совун яратилиш тарихи доимо одамларни қизиқтириб келган.

Рим олими ва сиёсатчиси Плиний Старший совун тайёрлашни қадимий галлар ва германлар ҳам билган деб таъқидлаган. Тарихчининг гувохлик қилишича, бу ёввойи қабилалар оддий ва доимо мавжуд бўлган нарсалардан, яъни мой ва бук дарахтининг кулидан қандайдир мўъжизавий мой дори тайёрлаганлар ва бу дорини сочни тозалаш ва бўяш учун, ҳамда тери касалликларини даволаш учун ишлатганлар.

Ўша даврда Римда яшаган Гален исмли табиб совунни таърифлаган ва уни мой ва кул билан оҳакнинг эритмасидан тайёрлаш керак деб ёзган. Бундай совун терини юмшатади, ҳамда тери ва кийимларни кирдан тозалайди. Римликлар совунни sapo деб аташган.

Саноатда совун ишлаб чиқариш илк бор XIX асрда мойлар кимёси ва француз кимёгари Н. Лебланнинг усулида содани кенг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилгандан кейин бошланди. Ишбилармон одамлар дарровда саноат миқиёсида совун ишлаб чиқариш қандай даромад келтиришини билдилар. «Совун» компаниялари ва совун пишириш заводлари оммавий равишда ташкил қилиниши бошланди.

 Шундан буён совун фабрикалари қурилиб яхши ишга туширилган.

Умида АБДУЛЛАЕВА, 

8-гимназия мактабининг
11 “Б” синф ўқувчиси 
тайёрлади

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>