Мактабимиз ошхонаси

                                                                                                                       

Мактабимиз ошхонаси кичкина бўлишига қарамай, ёруғ,  тоза  ва озода. Бунга қандай эришилаётир? Ошпаз акамиз билан шу ҳақда суҳбатлашдик:

–       Ассалому алейкум.

–       Ва алейкум ассалом.

–       Исмингиз нима?

–       Исмим Аъзамжон.

–       Аъзамжон ака, бу ошхонада неча йилдан буён ишлайсиз?

–       Мен авваллари ҳам ошпаз бўлиб бошқа ерларда ишладим. Бу ошхонага бу йил келдим. Ва ўқувчиларга қўлимдан келганича мазали таомларни тақдим этяпман.

–       Ошхонада нима камчиликлар бор?

–       Камчиликлар йўқ эмас, Аллоҳимга минг марта шукур,  борини эплаб турибмиз.

–       Ошхонада ўқувчилар, ўқитувчилар кириб таъмади қиладилар. Сўраганимни сабаби, қурт-қумисқалар  борми, масалан таракан?

–       Ундайлар йўқ. Биз доимо тозаликка риоя қиламиз.

–       Масалан, қандай?

–       Ҳар куни умивальникни ёнига тоза сочиқ ва совун қўямиз. Ҳар битта столда албатта салфетка бўлади. Баҳор ва куз мавсумида ошхонани шамоллатиб турамиз.

Чиндан ҳам ошхоналар тоза бўлиши керак. Бизнинг ошхонамиз, мактабимиздан ташқарида жойлашган. Баъзи мактабларга борсак, ошхонаси мактабни ичида бўлади. Мактабми, ошхонами, билиб бўлмайди. Овқат ҳийди келиб туради. Бу мактабда ўқиб юрган ўқувчиларга билинмайди. Лекин ташқаридан кирган одамлар овқат хидига чидай олмайди. Уларнинг ҳам ошхонаси бизнинг ошхонамизга ўхшаб, мактаб ташқарисида бўлса дейман.

Мактабимиз ҳам, ошхонамиз ҳам сарамжон-саришта. Бу устозларимиз ва ошпаз акаларимиз меҳнатидир!

Умида АБДУЛЛАЕВА

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>