Тозаликка риоя қилинг!

                                                                                                                   

Ҳар бир одам тозаликка риоя қилишри керак. «Қуш инида кўрганин қилар»,  дегандай, ҳар бир инсон уйида қандай бўлса, қандай яшаса, кўчада ҳам, мактабда ҳам шундай юради. Биз мусулмонмиз, алҳамдулиллоҳ. Аллоҳ таоло ҳам тоза, пок инсонларни, намозини канда қилмаган бандаларини ҳуш кўради. Намоз ўқиган инсон доимо тоза юради. Қизлар бувисидан онасидан таълим тарбия олади. Она қандай бўлса фарзанди ҳам шундай бўлади.

Тозаликка риоя қилинмаса, экология бузилади.  Турли юқумли касалликларнинг кўп тарқалиши сабаби, экологик мувозанатни бузилишидир. Сувларимиз беаёв ифлослантириляпти. Чиқиндилар ташланяпти. Машиналарнинг кўпайиши атмосфера ҳавосига катта таъсир қиляпти.  Табиатни ифлослантирмаслик, экологик мувозанатни сақлаш биз инсонлар қўлидадир. Ҳар хил дарахтлар, гуллар экиб, кўчаларга чиқиндилар ташламай, куз мавсумида ҳазон ёқмай, сувларни аяб ишлатсак экологиянинг тозаланишига ёрдам берган бўламиз.

Биз мактабда ҳам тозаликка риоя қиламиз. Ҳар бир синфни хлорлаб ювиб турамиз. Ҳар ҳафта шанбалик ўтказамиз. Куз ва баҳор фаслларида кўчаларни супуриб, тозалаб, сувлар сепиб қўямиз. Синфимизда қизлар ва мен тозаликка риоя қиламиз. Синф раҳбаримиз Феруза Хатамовна билан. Ҳар бир инсон тозаликка риоя қилса, тоза синфда, тоза мактабда ва олийгоҳларда ўқийди. Тоза уйда ва тоза шаҳарда яшайди.

Умида  АБДУЛЛАЕВА

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>