Дўстлик бебаҳогина эмас, гўзаллик ҳамдир: биз дўстларни ардоқлаган кишини шарафлаймиз, кўп дўстга эга бўлиш аллақандай ажиб нарсадек туюлади. Баъзилар эса хатто яхши одам билан дўстни мутлақо бир-биридан ажратмайдилар.
***
Дўстлик –ҳаёт зарурати, чунки умри гарчанд роҳат-фароғатда ўтса ҳам ҳеч кимса ҳаётини дўстсиз ўтказишни истамайди.
АРАСТУ.
***
Кимки дунёда дўстлари борлигини билмас экан, дунё ҳам уни билишни истамайди
И.ГЁТЕ.
***
Бутун ҳаёт давомида донишмандлик бахш этадиган муҳим бахтиёрлик дўст қалбини топа билишдир.
***
Доно киши ўзига қувноқ, кўнгли очиқ одамдан дўст танлайди.
ЭПИКУР.
***
Ташрифга келган дўстлар уй безаги
***
Дўст шундай кишики, мен у билан самимий бўла оламан. Унинг олдида очиқ фикрлашим мумкин.
Р. ЭМЕРСОН.
***
Одамларга доноликдан сўнг берилган энг қимматбаҳо тортиқ –дўстликдир.
Ф. ЛАРОШФУКО.
Инсон ҳаётидаги энг ноёб нарса унинг ўзгалар билан дўстлигидир.
А. ЛИНКОЛЬН.
***
Дунёдаги жами иззат-икромлар биргина яхши дўстнинг ўрнини босолмайди.
В.ВОЛЬТЕР.
***
Яхши дўст – туганмас ҳазина.
ҚОБУС.
***
Агар тақдир одамга саҳоват кўрсатиб, дунёдаги энг буюк бахтни тортиқ қилмоқчи бўлса, унга садоқатли дўстлар инъом этади.
Э. ТЕЛЬМАН.
***
Дунёда дўстликдан афзалроқ ва ёқимлироқ ҳеч нарса йўқ: умрдан дўстликни ўчириб ташлаш дунёни қуёш нуридан маҳрум этиш билан баробар.
***
Дўстлик қанчалар хилма-хил имтиёзларни ўзида жамлаган. Қаёққа қараманг, у сизнинг хизматингизда , у ҳамма жойда муҳайё, у ҳеч вақт жонингизга тегмайди , у ҳеч қачон шунчаки сабабсиз келмайди, у муваффақиятларга янгича мазмун бахш этади, у кўмаклашганда ҳар қандай омадсизликлар ҳам аста чекинади.
ЦИЦЕРОН.
***
Ака-ука дўст бўлмасликлари мумкин, лекин дўст –ҳамиша ака-ука.
Б. ФРАНКЛИН.
***
Дўстлар дийдоридан ортиқ қувонч, фироқидан ортиқроқ ғам йўқ.
***
Битта душманинг ҳам кўп, дўстларинг минглаб бўлса ҳам оз.
А. РУДАКИЙ.
***
Тез дўстлашма, дўст бўлдингми, бир умр дўстлигингча қолишга интил, нега деганда биронта дўсти бўлмаслик ҳам, дўстни ҳадеб алмаштириш ҳам бирдай уятдир.
СОКРАТ.
***
Чинакам дўстликда саёз одамлар тушунмайдиган жозиба яширинган бўлади.
Ж. ЛАБРЮРЕР.
***
Ўзингга дўст танла: ёлғиз ўзинг бахтли бўлолмайсан. Бахтни икки киши яратади.
ПИФАГОР.
***
Дўстлик қувончни икки ҳисса ошириб, ғам –андуҳни бўлишиб олади.
Ф. БЭКОК.
***
Ўзаро иззат-ҳурматсиз дўстлик бўлмайди.
А.С. МАКАРЕНКО.
***
Ҳурмат қила олмайдиган одаминг билан ҳеч вақт дўст тутинма.
Ч. ДАРВИН.
Комментарии