Устозим дея этайлик эъзоз!…

                                                                                                                    DSCN1529

Ҳадиси-шарифларда “Устознинг шогирднинг ҳақига қилган  дуоси ижобат бўлади” деб айтилади. Устоз инсонларни билмаганларини ўргатувчи, ҳаёт мактабига тайёрловчи, фикрининг, дунёқарашининг ўсишига ёрдамлашувчи инсондир. Устозларимизнинг меҳрини таърифлашга эса тил ожиз…

Ривоят қилишларича, қадимда устоз ва шогирд ўртасида ажойиб воқеа бўлган экан. Бир куни шогирди ўзини юқори даражада билимга эга бўлиб қолганини, энди бундан буён ўз ҳолича ҳаракат қилмоқчилигини баён қилибди. Улар ўзларини синаб кўриб, ундан кейин хулоса чиқаришга келишибди. “Мен ҳам, сиз ҳам қай даражада зукко, уқувли эканимизни ошкор қилишимиз керак,-дебди устози,-мана  ёғоч, теша,  қоронғи жойда бу синовни амалга оширамиз. Уч марта қоронғуликда  тешани ёғочга урамиз, ҳар урганимиз бир жойга тегиши шарт”. Биринчи бўлиб шогирди бошлабди. У тешани уч марта урибди, лекин бир жойга тегмасдан , ҳар хил жойга тегибди. Иккинчи бўлиб устози ўзининг бор иқтидорини намойиш қилибди, у тешани уч марта урмасдан балки, бир марта уриб, икки мартасини тешанинг орқаси билан урибди. Синов якунида устоз  ғолиб, шогирд мағлуб бўлибди. Хулоса ўрнида шуни айтамизки, устозларнинг билим ва иқтидорини англаб, уларни ҳурмат қилиш биз шогирдлар олдидаги қарзимиздир. Дарҳақиқат чин инсоний ҳислатларга устозларни ҳурмат қилиш, берган билимларини диққат билан тинглаш орқали эришилади.

Устозлар ҳақида гап кетганда мактабимизда бизга  ўз билимигина эмас, балки қалб меҳри тафтини бериб сидқидилдан ўқитаётган муаллимлар талайгина. Жумладан биз ўқувчилар  мактабимиздаги  ўзининг кўп йиллик иш  тажрибаси билан ҳурмат қозонган  алгебра фанининг сирларини ўргатаётган Муяссархон Режапова, қирғиз тилини чуқур ўргатаётган Лазокатхон Тошхўжаева, биология оламидан огоҳ  қилаётган Маъмурахон Ахинова, тарих саҳифаларидаги воқеаларни қизиқарли ҳикоя қилиб бераётган Турдихон Қодирова, рус тилида сўзлашишни ўргатаётган Муҳаббатхон Сотволдиева ва бошқа устозларимиздан умрбод  миннатдормиз. Уларнинг машаққатли меҳнати, биз учун тўккан пешона тери олдида ҳар доим бош эгиб таъзим қилсак, ҳар қанча эъзозласак  озлик қилади. Устозларимиз  доимо  бор бўлсин!

 

Мадинахон ТОЙЛОҚОВА,

Ўш шаҳридаги А.Рудакий номли

мактаб-гимназиянинг 10-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>