ТУРФА ОЛАМ

Иримларга ишонасизми?

Ҳаётимизда кўпчилик турли ирим-сиримларга ишонишига кўникиб қолганмиз.Яқинда эса бир гуруҳ олимлар олиб борган тадқиқот натижаларига кўра  айрим иримларнинг дунёга келиш сабаблари аниқланди.

Мана, олти юз йилдан ошдики, Европа давлатларининг кўпчилигида, хатто бизда ҳам   эшикка бахт учун дея отнинг тақасини қоқиб қўйишади. Маълум бўлишича, бир пайтлар халқ донишмандлари  тақа турли ёвуз кучлар, жумладан, иблисларни ҳайдаш кучига эга деган гап тарқатишган экан. Қадимда  ойга сиғинган баъзи халқлар эса тақада ой рамзини кўришгани сабабли ҳам уни бахт келтирадиган восита деб билишган.

Хона бурчагида пайдо бўлиб қоладиган ўргимчак тўрига  ижирғаниб қарашга шошилманг. Аксинча, бундан хурсанд бўлиш керак. Қадимда  кўплаб халқлар ўргимчак ва ўргимчак тўри одамларни ҳимоя қилади деб ишониб келишган. Айтишларича, танасидан ўргимчак юмалаб ўтиб кетган одам бахтли ва фаровон ҳаёт кечирар экан. Ўргимчакни эзиб ўлдирган одам эса доимий омадсизлик ва фақирликда ўтаркан.

Туғилган кунда тортга  шам ўрнатиш анъанаси эса Х1Х асрда Германияда пайдо бўлган. Ўшанда туғилган кун соҳиби тортга қўйилган ягона шамни пуфлаб ўчириши лозим эди. Биринчи жаҳон уруши арафасида  эса ҳар бир ўтган йил учун тортга битта  шам ўрнатиш  одати пайдо бўлган.

Ўлимга ҳукм этилган дарё

Тарих зарварақларини варақлай туриб, қанчадан-қанча ғаройиб, антиқа воқеалар шоҳиди бўлиш мумкин.Яқинда тарихчи олимлар эълон қилган ҳисоботда ўтмиш ҳукмдорларининг куракда турмайдиган қилиқлари баён қилинган.

Мисол учун, бир пайтлар дарё ўлимга ҳукм қилинган экан.

Форс шоҳи Кир даврида ҳозирги Ироқ худудида Диала дарёси оққан. Айнан шу дарёни кесиб ўтаётган чоғи ҳукмдорнинг энг суюкли оти чўкиб кетади. Жаҳлга минган шоҳ кимга қандай жазо бериш тўғрисида узоқ вақт ўйланди ва охир-оқибат дарёнинг ўзини ўлимга ҳукм қилиб қўя қолди.

Ҳукм дарҳол ижро этилди. Яъни ҳукмдор итоатидагилар 360 та ариқ қазиб, дарё сувини саҳро томон буриб юбордилар.

Чиндан ҳам тез орада дарё ирмоқлари қуриб қолди. Натижада  дарё ҳам бутунлай қуриди.

Фақат орадан минг йил ўтгандан кейингина табиат ҳукмдорнинг хатосини тўғрилади-дарё аввалги ўзани бўйлаб оқа бошлади.

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>