Биз билим оламиз

Биз билим оламиз бир олам ниятларни кўзлаб, биз билим оламиз кимнингдир хожатини чиқариш учун, биз билим оламиз юртимиз  учун  жонкуяр, садоқатли бўлмоқ учун. Бу билимга чанқоқ ҳар бир ёшнинг эзгу мақсадидир.

Кун, ой, йиллар бир-бирини шундай қувлаб кетаверадики, ҳайрат билан ёқа ушламай иложимиз йўқ! Биз ҳар бир вақтни ғанимат деб билиб, олдимизга қўйган буюк мақсад-билим олиш  учун интилмоғимиз керак. Бунинг учун биз ёшларга барча шарт-шароит, имконият яратилгандир.

Билим олмоқ ва таълим бермоқнинг ажру-мукофотлари бисёр эканлиги ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар ёзилган. Ана шулардан дилимизга яқинларини сизлар билан ўртоқлашишни ихтиёр этдим…Улар ичида “Илмга нисбатан гўё чўпон каби посбон бўлинглар, лекин илмни фақат ривоят қилгувчи бўлманглар” деган мазмунли, диққатни ўзига жалб этадиган бу ҳадис эътиборимни тортди…

Одатда, инсон шахс бўлиб шакллана борган  сари илм, билим олишга қизиқа бошлайди ва уни устозлар кўмагида олади. Айрим инсонлар эса илм олишга яраша яшай олмайди, унга посбон бўлолмайди. Бу  бундай инсонлар учун кечириб бўлмас ҳолатдир. Зеро инсоннинг етук инсон бўлиб етишиши учун билимнинг аҳамияти беқиёсдир.Ота-боболаримиз  “Бешикдан то қабргача илм изла” деб бежиз айтишмаган.

Оддий ҳақиқат, қалбимизга таскин, юрагимизга малҳам бергувчи ширинсуҳанликни баъзида унутамиз. Нега? Ахир ҳаммамиз ҳам юксакликка интилиб, равнақ топиш учун, келажакда етук инсон бўлиб яшаш илинжида ўқиб изланамизку!

“Бир соатгина илм ўрганиш,  бир кечалик ибодатдан яхши, бир кунлик дарс эса уч ой тутилган нафи рўзадан афзалдир”,- деган ҳадис мағзини чақиб, пок, эзгу амаллар қилиб, ҳаётимизни яхшилашга уринсак нур устига аъло нур бўлади. Бу билан сиз тенгдошларимга маслаҳат бериш ниятида эмасман, балки фикрларимни сизлар билан баҳам кўрмоқчиман холос.

Юқорида зикр этилган ҳадислар сиз ва мен каби эзгулик кенгликлари сари олға интилаётган ёшлар юрагига малҳам, руҳиятига куч бағишлайди деб ўйлайман. Негаки қилинган ҳар бир ҳаракат бесамар кетмайди, келгусида ўзининг мевасини беради. Шундай эмасми?…

Зарина СОЛИЕВА,

Ўш вилояти Қорасув туманидаги

Муродхон Собиров номли ўрта

мактабнинг 11-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>