Баҳорда ҳикмат бор

Бўғотда осилиб турган сумалак,

Чидолмай ёш тўкар қуёш тафтидан.

Билинглар бу сўлим баҳордан дарак,

Мағлуб бўлган аёз йиғлар ортидан…

Ҳа, аёзли қишнинг сафари қартайиб, ёш, сулув, ойжамол баҳор фаслининг навбатдаги ташрифи табиатни сескантириб юборди. Сокин ва маъюс, ўйчан ва оқил қишнинг умидли кунларида мудраб қолган она табиат шукуҳли ва қувноқ кўклам фаслнинг янгроқ овозидан сергак тортди.”Қишдан чиққан ботир” дейди ота-боболаримиз.Ҳақиқатан бу йилги қиш фаслининг бошланиши ҳар йилгидан иссиқроқ келди, келди лекин унинг сўнгги ойлари ўзгача, қаҳри бироз қаттиқроқ, қорлари ўта мўл-кўлроқ тарзда ҳукм сурди.

Шундай аснода биз орзиқиб кутган севимли баҳор ўлкамизга кириб келди.Бу билан она табиат бизни ўз ҳукми ила сабр-бардошлари ва қаноатларини синовдан ўтказган бўлса не ажаб!

Шукрларким, табиат қонунининг қоидасига мувофиқ, гулгун баҳор  фасллик вазифасини ўз қўлига олиди.Насиб этса, энди иссиқ кунлар бошланади, олам кўклам либосини кияди, алвон-алвон гулларга бурканиб табиат ўз жамолини кўз-кўз қилади, шўх-шодон куйлар садоси тараннум этилиб, инсонларга қувноқлик, баҳорий кайфият бахш этади.

Баҳорнинг илк кунларини гўзаллик тимсоли, хусни жамоли баҳорга қиёсланадиган хотин-қизларимиз ўз байрамлари 8-Март Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш билан бошлаб бердилар. Энди Наврўз айёми келиб  Янги йил, янги кунни бошлаб беради.Бу байрамларнинг айнан келинчак фасл-баҳорнинг илк  ойларида нишонланишида ҳам улуғ ҳикмат бор бўлса керак. Қишнинг қаттиқ келишида ҳам, баҳорнинг айни кунларига эсон-омон етиб келишимизда ҳам улуғ ҳикмат ҳукмрон.

Зеро шундай экан, барчамиз ушбу кунда қишдан эсон-омон чиққанимизга, баҳор-кўклам кунларига етганимизга шукроналар келтирмоғимиз даркор.Ҳар бир дақиқани ғанимат деб билиб, бир-биримизни баҳор билан, кўклам билан табрикламоғимиз, баҳор байрамларига ота-оналаримиз. Устозларимиз ва дўстларимизга яхши ва аъло баҳоларга ўқишимиз, ибратли одоб, аҳлоқимиз билан  совғалар  тортиқ қилмоғимиз даркор.

Фаслларнинг тартиби ўзи бир ҳикмат,

Яратганнинг олий қароридир бу.

Кўклам кулгичига етдик саломат,

Кулаётган юртимнинг баҳоридир бу!…

Зарина СОЛИЕВА,

Ўш вилояти Қорасув туманидаги

Муродхон Собиров номли

ўрта макабнинг 11-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>