Category Конкурс

Наврўз мусобақаси ғолиби

DSCN1852

Наврўз байрамига бағишлани Ўзган шаҳар мактаблари ўртасида қирғиз миллий ўйинлари мусобақасида мактабнинг 7 синф ўқувчиси Дилнозахон Азимжонова “Тогуз корго” ўйинида муваффақиятли иштирок этиб фахрли 2-ўринни ва Ўзган шаҳар бошқарувининг дипломи ҳамда қўл соатини олишга муяссар бўлди.

Дилноза Азимжонова қирғиз миллий ўйини “Тогуз корго” ни ўрганганига кўп вақт бўлгани йўқ. Ҳозир уни яна пухта ўзлаштириб боряпти. У мактабнинг аълочи ўқувчиси. Барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиб, бошқаларга ибрат бўлмоқда...

Далее

Қувноқлар ва зукколар клуби иш бошлади

Мактабимизда кейинги пайтда ўқувчиларнинг мустаҳкам билим олишларидан ташқари уларнинг интелектуал салоҳиятини ошириш мақсадида турли мавзуларда танловлар, мусобақалар, фанлар бўйича қувноқлар ва зукколар клуби аъзоларининг беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Фақатгина март ойининг ўзида Халқаро хотин-қизлар куни 8-Мартга бағишланиб қизлар мусобақаси бўлиб ўтди. Унда қизларимиз ўз билимдонликларини намойиш этиш билан бирга, турли соҳаларга қизиқишлари билан бирга ҳаётга тайёргарликларини ҳам кўрсатишиб ҳаммани лол қолдиришди...

Далее

“Чингиз Айтматов болалар нигоҳида”

                                                                                                                    OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Мамлакатимизда нафақат қирғиз адабиёти, балки дунёвий адабиёт вакили, таниқли ва севимли ёзувчимиз Чингиз Айтматов таваллуд топганлигининг 85 йиллигини тантанали нишонлашга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Барча жойларда бу санага бағишлаб  турли мавзулардаги тадбирлар – ёзувчи яратган асарларни  ўқиш ва ўрганиш ҳамда кенг ёйиш бўйича ижодий кечалар, бу асарлар қаҳрамонларини мўйқаламларда акс эттириш бўйича расмлар кўргазмалари  ҳамда ёзвчи ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид бошқа кечалар ҳам ўтказилмоқда...

Далее

Буғдой ва Атиргул

Эртаклар яхшиликка етаклар

Ўтган замонда Буғдой ва Атиргул бор экан. Улар қайси биримиз яхши деб талашиб қолишибди. Осмондаги Қуёш бу масалани одам ечсин деб икковини ер юзига юборибди.

Далее

Иноқ дўстлар

Эртаклар яхшиликка етаклар

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда икки дўст бўлган экан. Уларнинг исми Ботир ва Ҳожиакбар экан. Улар жуда иноқ, аҳил экан. Бир куни Ботирни онаси касал бўлиб қолибди. Қиш фасли экан. Улар табибни чақиришибди. Табиб шундай дебди:

Далее

Энг яхши дори

Эртаклар яхшилликка етаклар

Сафо деган кичкина қизча ўрмонга борибди. Ям-яшил дарахтлар, ранг-баранг гулларни кўриб жуда завқланибди. Уйга қайтаётганда йўлидан адашиб қолибди. Ҳафа бўлганидан йиғлаб юборибди. Шу пайт қулоғига:

–       Нега йиғлаяпсан? – деган майин овоз эшитилибди.

Далее

Ақл ва бойлик

Эртаклар яхшиликка етаклар

Бир чолнинг тўрт ўғли бор экан. Бир куни чол ўғилларини ҳузурига чорлаб, шундай дебди:

-Ўғилларим, мен қариб-қартайиб қолдим. Орангиздан биттангиз оила бошлиғи бўлишингиз керак. Ким ақлли ва давлатманд бўлса, ўша менга меросхўр бўлади. Ҳар қайсингиз менга ақлли ва давлатманд эканлигингизни кўрсатинг.

Далее

Нокнинг асили

                                                                                                                           

Эртаклар яхшилликка етаклар

Хўжайин хизматкорини  нокка юбораётиб тайинлабди : ”Нокни энг аслидан олиб келгин,” дебди. Хизматкор бозорга бориб, нок сўрабди. Сотувчи нок узатган экан, хизматкор шундай дебди. ”Йўқ, сен менга энг аслидан бергин”. Сотувчи айтибди : ”Биттасини тотиб кўргин, яхшилигини биласан қўясан”.

Далее

Эртаклар танлови

Азиз ўқувчилар,

“Данек” газетаси эртаклар танловини ўтказади.

Танлов натижаларига май ойнинг охирида якун чиқарилади.

Таҳририят телефони: 24904

Далее

Подшоҳ ва доно қиз

Бир бор экан, бир йўқ экан, катта бир давлатнинг подшоҳи ўз юртида  донолар бор-йўқлигини билмоқчи бўлиб, вазирини ҳузурига чорлаб шундай дебди:

– Халқимга эълон қилинг, ким менга 10 яшар қўзичоқ, 20 яшар бўрини, 30 яшар йўлбарсни ва 50 ёшли шерни олиб келса, бир хум тилла бераман.

Далее

“Тишнинг оқини кўрсатиш кулган бўлавермайди”

( Бирма халқ эртаги )

Бир куни маймун дарё бўйига сув ичгани борибди. У энди сув ичмоқчи бўлиб турган экан, бирдан тимсоҳ чиқиб қолиб, маймуннинг оч биқинидан тишлаб олибди. Қаттиқ оғриқдан тишини – тишига қўйганча маймун индамай тураверибди. Буни кўрган тимсоҳ ўйлабди: “ У мендан қўрқиш у ёқда турсин, ҳатто тишини оқини кўрсатиб тиржайяпти ҳам!”

─Ҳой, узундум маймун, нимага тиржайиб куляпсан? ─  деб сўрабди у.

Далее