Эртаклар яхшилликка етаклар
Хўжайин хизматкорини нокка юбораётиб тайинлабди : ”Нокни энг аслидан олиб келгин,” дебди. Хизматкор бозорга бориб, нок сўрабди. Сотувчи нок узатган экан, хизматкор шундай дебди. ”Йўқ, сен менга энг аслидан бергин”. Сотувчи айтибди : ”Биттасини тотиб кўргин, яхшилигини биласан қўясан”.
– Биттасини еганим билан ҳаммасининг мазасини қандай биламан? – дебди хизматкор. У ҳар нокдан бир-бир тишлаб кўрибди ва уларни хўжайинига олиб келибди. Хўжайин уни бутунлай ҳайдаб юборибди.
Умида АБДУЛЛАЕВА,
8-гимназия мактабининг
11 “Б” синф ўқувчиси
Комментарии