Category ЎЗБЕКЧА

23 февраль Ватан ҳимоячилари куни

23 февраль биз Қирғизистон ёшлари сизларни Ватан ҳимоячилари куни   муносабати билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Сизларга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва омад тилаб қоламиз. Юртимизнинг ишонган харбийлари сизлар. Сизлар бор экан, Ватанимиз тинчдир.

Ва яна бир қаторда Ватанимизни тинчлиги учун ўз йигитлик бурчини Армия сафида бажараётган акаларимизга ўз табригимизни етказган ҳолда, ота-онасини бағрига эсон-омон қайтишларига тилакдошмиз. Ватанимизнинг тинчлиги  сизларнинг қўлингизда...

Далее

АЗИЗ, ЛОБАР ҚИЗЛАР!

Ҳар бир хонадон Сиз каби қизи боис нурафшон ва файзли. Сиз оилангиз, ота- онангиз қувончи йўлида бир дам тиним билмайсиз. Уларнинг кулгуси, қувончи, бахти сизни янада улуғвор қилади, назаримда. Айниқса, севимли ошхонангизда сиз яратаётган мўжизалар нафақат ота-онангизни, балки табаррук хонадонингизга ташриф буюрган меҳмонларни ҳам ҳайратга солса, ажаб эмас.

“ТУХУМЛИ” салат

500 г салат, 2 та тухум, 150 г сметана,1 о.қ . уксус, таъбга кўра туз, шакар.

Далее

Бевафо дўстим

Дўстга зор, душманга хор бўлдим неча бор,
Чин дўстим йўқоткач яна дўстлар топган эдим.
Дўстим бор деб қувонар эдим,
Хиёнат қилмаеди дея ишонар эдим.
Бахтиёр дамларда доим ёнимда бўларди,
Ҳаётимга дард ваа алам келгач.
Дўстим деб ишонганим душманга сотти,
Қалбимда ўчмас доғ нафратни уйғотди.

Далее

Чин дўст қайда?

Йўқотган ягона чин дўстим,
Қачонлардир бор эди чин дўстим.
У мени тушунар эди ҳар доим,
Ўғил бола бўлишига қарамай.
Синглим,  дея менга ишонар эди,
Яхши- ёмон кунимда асқатган эди.

Далее

“Нидо” шеъри

(Чингиз Айтматовнинг “ Найман она” қиссасидан олган таассуротим)

Она аламлари чексиз нихоят,
Ёнида йўқ унинг ёлғизи.
Қалби тўла оҳу фарёдла,
Мушкул бўлса-да чиқади йўлга.
Кўрадики, фарзанди тирик,
Уйғонади қалбида қувонч.
Аммо афсус надомат,
Жўломон манқурт бўлганди.
Аммо она, она-да,
Умидини сўндирмас асло.
Фарзандини қайтармоқ учун,
Сарфлайди бутун қалб кучин.

Далее

Устоз

Бир шеър тингладим,
Ёп- ёруғ кунда.
Англадим иймон не,
Не эрур ихлос.
Бирон бир дунёвий,
Даъво йўқ менда.
Сизни  Аллоҳ учун суйдим,
Эй устоз.
Менга таъсир қилди,
Жаъми сўзингиз.
Демак жаъми сўзга,
Собит ўзингиз.
Кўрмаган бўлсамда,
Бир бор юзингиз.
Сизни Аллоҳ учун суйдим,
Эй устоз.
Амал майдонида,
Ғариб эмассиз.
Шўрлик аҳволимни,
Асло сезмассиз.
Эҳтимол сиз ,
Шогирд демассиз.
Сизни  Аллоҳ учун суйдим,
Эй устоз.

Далее

Тежамкорлик инсон бахти

Халқимиз тежамкорлик – инсоннинг маънавиятини бойитади, оиласида қут-барака олиб келади, деб бежиз айтмаган. Тежам – бу нарсаларни исроф қилмаслик, уни қадрлаш, ҳар бир буюмни ўз меъёрида ишлата билиш керак. Аждодларимиз тежамли оилаларнинг баракали, тўкис, дастурхони тўкин бўлишини башорат қилишган. Тежамкорлик – аввало, халқнинг ва ўзининг меҳнатини қадрлаш, қаноатли бўлиш, фақат бугунни эмас, эртани ҳам уйлаш, тадбиркор бўлишдир.

Тежамкорлик – яхши, исрофгарчилик – ёмондир. Давлатимиз, оиламиз бой бўлсин, десангиз ҳар бир нарсани оқилона, исроф қилмай фойдаланишга одатланинг. Тежамкорлик топган даромадидан режа асосида фойдаланишлиги учун бойиб, мол-у мулкка эга бўлади. Оз бўлса-да, берилган неъматнинг шукрини адо қилиб юрган киши,  шукр қилмагандан афзалдир. Биз исроф қилаётган нарсаларни оқибати ёмон бўлишини ҳамиша хис қилиб яшашимиз керак.

Далее

Тинчлик бўлсин юртимизда

Тинчлик доимо ҳамиша ҳамма ерда бутун ер юзида энг муҳим бир неъматдир. Тинчлиги бор элнинг эртанги келажаги ҳам бошқа элларда обрўси, ҳурмати, нони ҳам бутун бўлади. Ҳеч қаерда ҳеч қачон ўз ҳўрматини йўқотмайди. Тинч элда улғайган келажак авлод ҳам яхши инсон бўлиб у инсонлардан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди.

Юрт тинч бўлса, оила ҳам тинч, фаровон иноқ ҳаёт кечирадилар. Тинчлиги йўқ юртда, оилада фаришта ҳам бўлмайди. Инсоннинг ороми ҳам йўқолади.

Далее

Ёшларга яратилаётган шароитлар

2010 йилнинг август ойида Ўш шаҳрининг мэри М. Ж. Мирзакматовнинг қарори билан 12 та ҳудудий ёшлар кенгашлари очилган эди. Очилишдан мақсад ёшларни гиёҳвандлик, зўровонлик, СПИД ва бошқа ёмон йўлларга юриб кетмаслигини олдини олишлик учун ва Ўш шаҳрига фойдаси тегадиган ўғил, қизларни яхши йўлга солиш ниятида очилган. Шу кунга қадар 12 та ҳудудий ёшлар кенгашларида 3000 дан ортиқ ёшлар ўз билимларини оширмоқда. Мен ҳам  3- “Сулайман Тоо” ёшлар ҳудудий кенгашида ўз билимимни ошириб келмоқдаман. Бизни билимимизни оширишга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган  3- “Сулайман Тоо” ёшлар ҳудудий кенгашининг раиси Наргиза Абдупаттаевага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Биз Ўш шаҳрининг ёшлари қачон ва қаерда бўлмайлик, бизнинг жонажон шаҳримизни унутмаймиз...

Далее

БОБУР таваллудига бағишланди

                                                                                                                 

7  февраль куни Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 530 йиллик таваллуд айёмига бағишланиб 8-гимназия мактаб ўқитувчи-ўқувчилари тадбир ўтказди. Тадбирда 11, 10, 9, 8, 7 -синф ўқувчилари қатнашди.  Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаётидан бир парча қўйилди. Яъни, “Шох ва шоир қалбидаги ватан соғинчи” мавзусида.

– Бу кеча бизда шундай таассуротлар қолдирдики, биз худди ўша замонга қайтиб қолгандай бўлдик. Улар ҳаётида қандай холатлар бўлганини кўриб қалбимизда илиқлик пайдо бўлиб биз ўша ҳаётда оз бўлса ҳам яшагандай хис қилдик, -деди 11-б синф ўқувчиси Қодиров Хусниддин.

Далее

Инсонни яхшиликка чорловчи сўзлар

Инсон жамият ва давлатнинг кўламли манфаатлари учун канчалик фойда келтирса, у шу қадар баркамолдир.
Д. И. Менделеев

Киши ўзига қанчалик кам талаб қилиб, одамларга шунчалик кўпроқ фойда етказса, унинг яхшилиги шу қадар улуғдир; бошқаларга қанчалик кам фойда етказа туриб, ўзига кўпни талаб қилса, ёмонлиги ҳам шу кадар ортиқдир.
Л. Н. Толстой

Ҳар бир хайрли ишни иккинчиси билан шундай маҳкам боғлаб юбориш керакки, улар ўртасида заррача ҳам оралиқ қолмасин – мана шуни мен ҳаёт роҳати, деб атайман.
Марк Аврелий

Ҳаёт ўз-ўзича – яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам эмас: сиз уни нимага айлантира олишингизга қараб яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам уяси бўлиши мумкин.
М. Монтень

Далее

Брокколи салат

                                                                                                                          

Бу салатни қисқа вақт ичида, ўзингиз ёқтирган сабзавотлар билан тайёрлашингиз мумкин. Брокколи соғлиқ  учун фойдали моддаларга бой бўлиб, гул карамнинг бир туридир. Брокколи ўрнига гул карамни ўзини ҳам ишлатса бўлади. Брокколини қайнатиб олиб, қолган масаллиқлар билан аралаштирилади, ва таъбга кўра майонез солинади. Майонез ўрнига ўзингиз ёқтирган соусларни ишлатишингиз мумкин. Жуда ажойиб мазали салат.

Далее

Нега ва нима учун ўкувчи дарсга таёрланмайди?

                                                                                                                             

Ҳозирги дамда кўп ўқувчилар дарсга таёрланмасдан келади. Укувчиларининг мактабга бўлган қизиқиши йуқолган.

Бунга сабаб ота-онанинг фарзандига бефарқлиги, ёки хозирги вақтда техника жуда ривожланган бўлиб ўқувчиларга жуда катта таъсирини кўрсатмокда. Шунинг учун хам ўқувчиларнинг мактабга бўлган қизиқиши йуқолган деб айтсак ҳам бўлади.

– Уйда ота-она фарзандига этибор бермайди. Тақдири билан қизиқмайди, ўқишларига этибор бермайди ёки шароити йўқ, шунинг учун хам ўқувчининг дарсларга қизиқмайди ва таинланмайди,- деди Аширхон Жалалова, ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси.

Далее

Камқонлик касаллиги

Ўрта Осиёда кўпчилик ёши катта кишилар ва болалар камқонлик билан ҳасталанган. Камқонликнинг сабаби – озиқ овқатда темир моддасининг етишмаслигидандир. Ушбу касалликни олдини олиш учун ёши катта инсонлар ва ёш болалар тўғри овқатланиши лозим. Масалан: 1. овқат рационига темир моддасига бой бўлган маҳсулотларни: гўшт, балиқ, жигар, гуруч, олма ва бошқа мева ва сабзавотларни истеъмол қилиши керак. 2. Ёш болаларга чой бериш ман этилади. 3. Кўпроқ С витаминига бой: помидор, картошка, пиёз, кўкатлар ва мевалар истеъмол қилиши керак...

Далее

Табиат гўзаллиги

                                                                                                                            

Табиат билан яқин бўлишга ички бир интилиш, ундаги гўзалликни ,нафосатни алоҳида ажратиш болаларга ҳам, катта ёшли инсонларга ҳам хосдир.Табиат – бутун табиий хилма хиллиги билан бизни ўраб турган дунё демакдир. Жонажон ўлка табиати у хоҳ тундра бўлсин ,хоҳ тоғлар, хоҳ тақир чўл бўлсин инсонга энг гўзал табиат бўлиб туюлади. Ўз онамиз сингари жонажон табиат ҳам якка-ёлғиздир. Жонли ва жонсиз табиат ўзининг мураккаб қонунлари асосида яшайди ва ривожланади. Табиат санъатда бўёқлар, сўзлар, куйлар орқали кенг акс этгандай туюлади.

Далее

Асал ёшартирувчи озуқа

                                                                                                                         

Ҳар биримиз истеъмол қилаётган таомнинг танамизга таъсирини кўриб чиқамиз. Асал таркиби бўйича ион қон плазмасига жуда яқин турувчи, юқори қувватли маҳсулот. 100 гр тоза табиий асал 300 калория қувватга эга.

Унинг таркибида 32 % – глюкоза, 2 % – сахароза, 36 % – фруктоза, 8 % – малтоза, 20 % – сув,  2 % – минерал тузлар мавжуд. Асал таркибидаги моддаларнинг 78 фоизини глюкоза ва фруктоза ташкил этиши кўриниб турибди. Узоқ вақт сақланганда сахарозанинг арзимас ҳиссаси 2 дан 10 фоизгача ошиши мумкин.

Соғлом кишининг 1 литр қони таркибида 1 г глюкоза мавжуд бўлади. Фруктоза жигарда гликоген шаклида сақланади ва зўриққанда глюкоза кўринишида организмга қувват бағишлайди. Оддий шакар картошка (крахмал) углеводлар меъда‐шира таркибидаги диастазлар таъсирида хазм бўлади.

Далее

Ватан туйғуси деганда…

Ватан туйғуси деганда мен шуни тушунаманки, бу туйғу фақатгина инсонларга ҳос фазилатдир. Бир инсон ўз Ватанидан айрилса, у каби роҳатда яшамайди. Шунингдек, ҳамма ўз Ватанида тинч осойишта яшаши лозим.

Ватанни ардоқлаш деганда мен шуни тушунаманки, ҳар бир инсон ўз ватанини асраш керак. Чунки ўз ватанини асраш учун бизнинг йигитлар ўн саккиз ёшга етганда армияга бир йил хизмат қилиб келгандан сўнг ўз ватанига лойиқ йигитлар бўлиб етишадилар.

Далее

Билим – бахт белгиси

Билим одобнинг калитидир. Билим билан саодат йўли очилади. Инсон қадри билим билан синалади. Билим деганда биз жуда чуқур маънони англаймиз. Биз мактаб ёшимиздан бошлаб билим олишимиз ва уни олий даражада тушунишимиз керак. Билимларни пухта ўзлаштирган ўкувчи ҳеч ҳам панд емайди. Устозларидан олган билимларни яхши ўзлаштириш ва ҳаётга тадбиқ қила олиши керак. Билимли ўкувчини одоби ҳам юқори бўлади. Одобли ўкувчини ҳамма ҳурмат қилади. Шунинг учун ҳам – “билим одобнинг калитидир” – деб бежиз айтилмаган.

Далее

Китоб билан тамъминланиш

                                                                                                                              

Горький номли 8-гимназия   мактабида  791 та ўқувчилар ўқийди. М актаб томонидан 77 %, ота-она томонидан 33 % китоблар таъминланган. Ҳамма ўқувчиларга 4492 та китоб  берилган. Ота-она томонидан 2153 дона китоб олинган. Бу ҳамма китоблар  Қирғизистонимиздан чиққан китоблардир. Бизнинг мактабимизда аълочи  ўқувчилар 43 та. Тўрт ва беш баҳоларга ўқийдиган ўқувчилар 209 тадан  ортади. Билим сифати 38,4 %, ўзлаштириши 98 % ни ташкил этади. Мактабимизда  малакали мутахассислар таълим беради...

Далее

Муаллим, бу қандай шарафли унвон!

                                                                                                                      

Табиат сирларини турмуш ҳикматини ўргатувчи зот. Устозларимиз меҳнати, меҳри билан бизлар, баримиз дунё китобини ўқий бошладик. Устозимизнинг ҳар бир сўзини юракдан ҳис этиб, унинг маъносини туйдик. Дунёдаги энг чиройли сўз она ва устоз. Бу сўзлар жаҳондаги барча халқларнинг тилларида бир хил ёқимли эшитилади. Шундай экан, мен жонажон устозларимни тилга олмасам бўлмайди. Болалик шўхликларимдан илм сўқмоқларига бошлаб, билим чўққиларини забт этишга чорлаган биринчи устозим Қурбонова Гулнорахон. Биринчи бор ҳарф ўргатиб ,қўлимга қалам тутқизган инсон ушбу устозимдир.

Далее