Асал ёшартирувчи озуқа

                                                                                                                         

Ҳар биримиз истеъмол қилаётган таомнинг танамизга таъсирини кўриб чиқамиз. Асал таркиби бўйича ион қон плазмасига жуда яқин турувчи, юқори қувватли маҳсулот. 100 гр тоза табиий асал 300 калория қувватга эга.

Унинг таркибида 32 % – глюкоза, 2 % – сахароза, 36 % – фруктоза, 8 % – малтоза, 20 % – сув,  2 % – минерал тузлар мавжуд. Асал таркибидаги моддаларнинг 78 фоизини глюкоза ва фруктоза ташкил этиши кўриниб турибди. Узоқ вақт сақланганда сахарозанинг арзимас ҳиссаси 2 дан 10 фоизгача ошиши мумкин.

Соғлом кишининг 1 литр қони таркибида 1 г глюкоза мавжуд бўлади. Фруктоза жигарда гликоген шаклида сақланади ва зўриққанда глюкоза кўринишида организмга қувват бағишлайди. Оддий шакар картошка (крахмал) углеводлар меъда‐шира таркибидаги диастазлар таъсирида хазм бўлади.

Табиий асал оқсиллари инсон танасида гормонлар ва ферментлар ҳосил бўлишида иштирок этади. Асал ферментлари хазм жараёнини яхшилаб тананинг озиқ моддаларни ўзлаштиришга кўмак беради. Ферментларсиз тана яшай олмайди, озиқ моддалар кўпайиб кетишидан ҳалок бўлади. Асалда бошқа озиқ моддаларга нисбатан ферментлар миқдори юқори. Ўткир асал ферментлар таъсиридан парчаланиб кетади, айтарлик озиқ қувватга эга бўлмайди.

 Асалдаги турли минерал моддалар одамда унинг қон ҳосил қилувчи аъзолардан қон таначаларни ҳосил бўлиши, асаб тизимини қўзғалиши, витаминлар ва гармонлар орасидаги боғланишларни таъминлайди.

Асалдаги органик кислоталар овқат хазм қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиб озиқ моддаларни ўзлаштирилишига ёрдам беради. Ошқозон деворининг шиллиқ ажратиш фаолиятини кучайтиради, иштаҳани оширади.

Асал одам танасида деярли тўла равишда 97‐98 фоизга ўзлаштирилади. Сут 90 %, қора нон 85 %, гўшт 95 %, картошка 85 % ўзлаштирилишини билиб қўйган яхши.

Асал ёш ўсмир организмини ўсиш даврида жуда муҳим озиқ ҳисобланади. Асал истемол қилиб юрган ўқувчилар жисмоний кучли, ақл жиҳатдан юқори,  ижодкорлиги яққол намоён бўлади. Уйқудан олдин асал истеъмол қилиш билан осуда уйқу таъминланади.

Охунжон КАДИРОВ тайёрлади

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>