Муаллим, бу қандай шарафли унвон!

                                                                                                                      

Табиат сирларини турмуш ҳикматини ўргатувчи зот. Устозларимиз меҳнати, меҳри билан бизлар, баримиз дунё китобини ўқий бошладик. Устозимизнинг ҳар бир сўзини юракдан ҳис этиб, унинг маъносини туйдик. Дунёдаги энг чиройли сўз она ва устоз. Бу сўзлар жаҳондаги барча халқларнинг тилларида бир хил ёқимли эшитилади. Шундай экан, мен жонажон устозларимни тилга олмасам бўлмайди. Болалик шўхликларимдан илм сўқмоқларига бошлаб, билим чўққиларини забт этишга чорлаган биринчи устозим Қурбонова Гулнорахон. Биринчи бор ҳарф ўргатиб ,қўлимга қалам тутқизган инсон ушбу устозимдир.

Биринчи синфдан бошлаб тўртинчи синфгача билим берди. Сўнгра меҳригиё Закирова Феруза Хатамовна қўлига ишониб топширди. Аллоҳимга минг қатла шукурлар бўлсинки, шундай меҳрибон, гўзал, ўз фарзандидай кўрадиган, устозим Закирова Феруза Хатамовна ўз қайноқ бағрига бизларни олди. Бу устозим рус тилидан дарс беради. Менинг синф раҳбарим ҳаё-ибосида, чиройида ҳам, меҳр-оқибатида ҳам биринчи ўринда туради. Устоз бўлиб, ўқувчиларни тарбиялаб, ўқитиб, онадай меҳр бериш жуда ҳам масъулиятли иш. Масъулиятни сезган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди деб тарбиялайди. Бизни ўқитиб, сеҳрли сўзлари билан, меҳр тўла кўзлари билан қалбимизни туб-тубидан ўрин олган. Шунинг учун ҳам меҳрибон устозларимни соғинаман. Мен директоримизга, устозларимга бошим ерга теккунча таъзим қиламан. Шу мактабда аъло ўқишимда устозларимнинг ҳизмати катта. Бизнинг бахтимизга умрингиз узун, ризқингиз улуғ бўлсин азиз устозларим!

                                                Умида АБДУЛЛАЕВА

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>