Устоз

Бир шеър тингладим,
Ёп- ёруғ кунда.
Англадим иймон не,
Не эрур ихлос.
Бирон бир дунёвий,
Даъво йўқ менда.
Сизни  Аллоҳ учун суйдим,
Эй устоз.
Менга таъсир қилди,
Жаъми сўзингиз.
Демак жаъми сўзга,
Собит ўзингиз.
Кўрмаган бўлсамда,
Бир бор юзингиз.
Сизни Аллоҳ учун суйдим,
Эй устоз.
Амал майдонида,
Ғариб эмассиз.
Шўрлик аҳволимни,
Асло сезмассиз.
Эҳтимол сиз ,
Шогирд демассиз.
Сизни  Аллоҳ учун суйдим,
Эй устоз.

Зейт Ибн Зобитдек,
Қалб энди йўқдир.
Мўминнинг нигоҳи ,
Кофирга ўқдир.
Ўртада бошқа бир,
Робита йўқдир.
Сизни Аллоҳ учун суйдим,
Эй устоз.
Одамлар бир-бирин,
Мансаб деб қучса.
Ёки мол-давлат деб,
Парқушдай учса.
Жамики  муҳаббат,
Изидан кучса.
Сизни Аллоҳ учун суйдим,
Эй устоз.
Ёвларингизга гоҳ,
Йиғлаб, куларман.
Аларнинг оҳирин,
Таҳмин қиларман.
Юсуф пайғамбар ,
Сабрин тиларман.
Сизни Аллоҳ учун суйдим,
Эй устоз.
Дуода қўлимиз.
Ҳар доим.
Жаннат деб атасин,
Масканларингиз.
Бизга ҳам душмандир,
Душманларингиз.
Сизни Аллоҳ учун суйдим,
Эй устоз.
Юлиниб олингач ,
Ҳақ орамиздан.
Дуодан бошқа бир,
Ёрдам йўқ биздан.
Асли ўрганганмиз.
Шуни ҳам сиздан.
Сизни Аллоҳ учун суйдим,
Эй устоз!

Умида АБДУЛЛАЕВА

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>