Баҳор таровати

Баҳор таровати деганда мен шуни тушинаманки, баҳор – бу ўзгача бир янгиланиш фасли бўлиб ҳисобланади. Ўлкамизда ҳозир баҳор фасли. Бу баҳор фаслида иссиқ ўлкаларга учиб кетган ҳар турдаги қушлар яна ўз ўлкаларига қайтиб келади. Қушларнинг чуғур-чуғур сайрашлари, булбулнинг ширин куйи баҳорни янада гўзаллаштиради.

Нимагадир тўрт фасл ичида баҳор ўзгачалиги билан ажралиб туради. Айниқса, баҳорнинг осмондан тушаётган ёмғири инсонларнинг қалбидаги оғриқларни ювиб кетади. Баҳорда дарахтлар куртак чиқариб, дарахтлар янги бир, чиройли безаниб оқ ва пушти гуллари билан оламни гўзаллаштиради, инсонлар баҳри дилини очиради. Баҳор фаслини янада гўзаллаштириш учун инсонлар табиатни ободонлаштириш билан шуғулланишади. Негадир баҳор ҳар бир инсонни ўзига мафтун этади. Баҳор таровати ҳар фаслдан кўра ўзгача экан.

Мавлуда БЎРИБОЕВА,
М. Собиров номли мактабнинг 
10 “Б” синф ўқувчиси 

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>