Ғаройиботлар оламида

Сиёҳ билан тўлдирилган кўл-Жазоирда мавжуд.Бу кўлнинг суви билан қоғозга ёзса бўлади.

***

Франция, Болгария ва Англияда кишига қора мушук совға қилиш –ҳурмат белгиси саналади.

***

Кардинал Ришелье ўз қасрида 12 та мушук боққан. Бу жониворлар унинг шахсий хонасида яшаган. Кардинал ўз атрофидагиларга қараганда мушукларга нисбатан меҳрибонроқ бўлган.

***

Бир жуфт мушук ва уларнинг авлоди 7 йил ичида 420 мингга яқин мушукчаларни дунёга келтиришлари мумкин.

***

Тарихда биринчи одеколон вабога қарши профилактик восита сифатида яратилган.

***

Бизнинг давримизга қадар араб мамлакатларида туя кавалерияси мавжуд эди.Бир ўркачли туянинг тезлиги соатига 16 километрни ташкил этган.

***

Организмдаги махсус безлар туфайли чайкалар (балиқчи қуш) шўр сувни ича олади.

***

Инсон ўртача миқдорда йилига 750 литр сув ичади. Бутун умри давомида эса 35 мингга яқин булочка ва 70 мингта котлет  истеъмол қилади.

***

Агар чой қошиғи юлдузлар ташкил топган нейтронлар билан тўлдирилса, унинг вазни тахминан 110 миллион тоннага яқин бўлади.

***

Қирол кобрасининг заҳри шу қадар хавфлики, унинг грамми 150 кишини ўлдириши мумкин.

***

Чили ўргимчагининг заҳри таркибида 150 та компонент мавжуд. Улардан биттаси инфарктга даво бўлиши мумкин.

***

Бўри 5-7 суткагача  оч юриши мумкин.

***

Ипак қурти ўз оғирлигидан тахминан 25, қумурсқа эса 100 марта оғир юкни кўтара олади.

***

Типратиконнинг мияси-3,4 гр, отники-500 гр, ҳинд филиники эса 4-5 килограммга тенг.

***

Аляска байроғини 13 яшар бола яратган.

***

Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида чап қўл ёрдамида чест берилмайди.

***

Ғарбий Африканинг матами қабиласи инсон бош чаноғи билан футбол ўйнайди.

***

Монаконинг миллий оркестри унинг армиясидан каттароқ.

***

Сахара чўлида 1979-йилнинг 18-февралида қор ёққан.

***

Канада худуд бўйича Хитойдан, Хитой эса АҚШ дан каттароқ.

***

1983-йили битта ҳам фарзанд туғилмаган мамлакат Ватикандир.

***

Италиядаги Барби қўғирчоқларининг сони Канада фуқароларидан кўпроқ.

***

Қадимги Римда агар бемор жарроҳлик вақтида вафот  этса, шифокорнинг қўли кесилган.

***

Денгиз юлдузи ўз ошқозонини чаппа ағдариши мумкин.

***

Сувсизликка ягона дош бера оладиган  жонивор каламушдир.

***

Бегемотлар сув остида туғилади.

***

Юмронқозиқ бир оқшом ичида узунлиги 76 метрга тенг йўлни қазиши мумкин.

***

Шиллиқуртнинг тиши 25000 та.

***

Туя қуш тухумини қайнатиш учун 4 соат вақт керак бўлади.

***

Капалакда ошқозон бўлмайди.

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>