Келинг бир кулишайлик

Нурилло Абдурашид уулу

Йўловчилар ташийдиган самолёт бирданига тескари тўнтарилиб уча бошлади. Стюардесса қиз йўловчиларни тинчлантирди:

—Ҳаммаси жойида, ҳавотирга ҳеч қандай асос йўқ. Фақат учувчимиз бурнига дори томизяпти холос.

***

-Сиз қизимни қўлини сўраяпсиз, шундайми?

-Ҳа.

-Оилани таъминлашга қурбингиз етадими?

-Албатта!

-Яхшилаб ўйлаб кўринг, биз оилада етти кишимиз…

***

Менинг дадам бизнесмен. Ширин булочкалар сотадилар.Бунақа булочкалардан менда кўп,- мақтанди болакай дўстига қўлларини осмонга кўтариб.

Менинг дадам ҳам ишбилармон. Шоколадлар сотади.Уйимизда шоколадлар кўп,-деди унга жавобан дўсти.

-Менинг ойим тадбиркор ва менда бунақа булочкалару, шоколаду, бунақа дадалар кўп,-деб мақтанди буларга қўшилган учинчи болакай.

***

Бир киши ўзининг маданий савиясини оширишга қарор қилади. Метрода сотиб олган китобини ўқиб кетар экан, вақти-вақти билан:

Йўқ-э! Наҳотки! Бундай бўлишини билмагандим!-деб қўярди. Ёнида ўтирган киши қизиқиб деди:

-Қанақа қизиқ китоб ўқияпсиз?

-Имло луғати.

***

Эшик қўнғироғи жиринглади. Кичкина болакай эшикни очди.

-Бизлар солиқ идорасиданмиз. Даданг уйдамилар?

-Йўқлар.

-Ойинг-чи?

-Улар ҳам беркиниб олганлар.

***

Мих қоққанда  болғани қўлингга уриб олмаслик учун уни қандай ушлашни биласанми?

-Йўқ.

— Икки қўллаб ушла гаранг.

***

Кўз доктори маъруза қилмоқда:

— Ҳар бир кўзи яхши кўрмайдиган одамда иккита кўзойнак бўлиши керак. Биттаси кўриш учун, иккинчиси биринчисини топиш учун.

***

-Тишингизни олиб ташлаганим учун сиздан 300 доллар.

— Нега? Ахир 100 долардан олар эдингиз-ку!

— Ҳа, лекин қичқириғингиз билан мени иккита мижоздан маҳрум қилдингиз.

АБДУРАШИД ўғли Нурулло

тўплаган

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>