Буюклар тил ва сўз қудрати ҳақида

Нурилло Абдурашид уулу

Тил дўстлик ва ҳамжиҳатликни қарор топтиришнинг энг қулай воситасидир

Эразм РОТТЕРДАМСКИЙ.

Ҳар қандай халқнинг урф-одатларини билай десанг, аввало унинг тилини билишга урин

ПИФАГОР.

Кимки ўзга тилларни билмаса, ўз тилини ҳам яхши тушуна олмайди

И.ГЁТЕ.

Кўп тилни билиш-битта қулфга тушадиган бир нечта калитга эга бўлиш деган гап

Ф.ВОЛЬТЕР.

Ўз ватанингга бўлган чинакам муҳаббатингни ўз тилингга бўлган муҳаббатингсиз тасаввур этиш мумкин эмас

К.ПАУСТОВСКИЙ.

Сўз-ҳаётнинг буюк қуроли

В.Г.КОРОЛЕНКО.

Тил-энг хатарли қурол: сўз ярасидан кўра тиғ ярасини даволаш осон

П.КАЛЬДЕРОН.

Ҳар йили дарахтларнинг барги янгилангани каби, сўз ҳам ўз умрини яшаб, янги туғилаётганига ўрнини бўшатиб беради

ГОРАЦИЙ.

Сўз айтишдан аввал, ҳар дақиқада сўз ортидан келадиган оқибатни ўйла…

И.П.ПАВЛОВ.

Тил ҳаммага, донолик эса камдан-кам одамга насиб этади

КАТТА КАТОН.

Мақтаниб гапириш-заифликнинг биринчи аломати, кимки зўр ишларга лаёқатли экан, у тилини тийган бўлади

ЦИЦЕРОН.

Ушбу қоидага ҳамиша амал қил: сўзларга-торлик, фикрларга эса кенглик керак

Н.А.НЕКРАСОВ.

Ёқимли сўз-ажиб мўъжизалар дояси

***

Сўз инсон қудратининг қўмондони

В.В.МАЯКОВСКИЙ.

Қаердаки сўз тирик экан, у ерда ҳали иш ҳам ўлмаган

А.И.ГЕРЦЕН.

Сўз-буюк нарса.Шунинг учун ҳам буюкки, сўз билан одамларни бирлаштириш, сўз орқали уларни бир-бирлари билан юз кўрмас қилиб юбориш мумкин, сўз билан меҳр қозониш, сўз билан нафрат ва адоватга йўлиқиш мумкин.Одамларни бир-биридан ажратадиган сўзни айтишдан сақлан

***

Халқ тили қанчалар жозибали! Ҳам ташбеҳли, ҳам таъсирчан, ҳам жиддий

Л.Н.ТОЛСТОЙ.

Сўздан кучлироқ нарса йўқ

МЕНАНДР.

Ўткир тил тўхтовсиз интилиш давомида янаям чарҳланадиган бирдан-бир кескин қуролддир

У.ИРВИНГ.

Сўз сеҳридан кучлироқ сеҳр йўқ

А.ФРАНС.

Жонли сўз мўъжизалар яратади

И.И.БУРДЕНКО.

Халқ орасида кўпчилик тилдан қўймайдиган сўз асло ўлмайди

ГЕСИОД.

Ҳар бир сўзнинг қадр-қимматини  аниқ билиб олмоқ даркор

ПУБИЛИЙ СИР.

Тилинг бирла кўнглингни бир тут

А.НАВОИЙ.

Сўз-ишнинг кўланкаси

ДЕМОКРИТ.

АБДУРАШИД ўғли Нурулло тўплаган.

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>