Апельсин озишга ёрдам беради

Апельсин пўстлоғи танадаги ёғни эритишга қодир экан. Олимлар апельсинлар тана вазнини нормалаштиришга ёрдам беришини аниқладилар. Хабарингиз борки, цитрус мевалар бир қатор фойдали моддалар, жумладан, С витаминига бойдир. Бироқ сўнгги изланишлар бундан-да қизиқроқ натижаларни кўрсатди.


Олимлар сичқонларда тажрибалар ўтказиб кўрдилар. Натижада апельсин пўстлоғини истеъмол қилиш тўладан келган сичқонларда вазннинг нормал ҳолатини тиклашга ёрдам беришини аниқладилар. Маълум бўлишича, бу мева пўстлоғининг оқ рангли томонида нарингенин моддаси бўлиб, у қондаги триглицерид, холестерин ва қанд миқдорини нормаллаштириш хусусиятига эга экан. Шунингдек, жигар фаолиятини яхшилаб, ортиқча ёғларни эритишга ёрдамлашар экан.

 Охунжон Кадиров тайёрлади

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>