Гапирмасликка берилган ваъда

Кунлардан бир кун тўрт монах тоғдаги ибодатхонанинг ҳужрасига кириб ўтириб, етти кун гапирмасликка аҳд қилишибди. Бир бола уларга керак бўладиган нарсаларни олиб келиб бериб, хизмат  қилиб юрар экан.

Қоронғи тушиши биланоқ чироқ липиллаб ҳозироқ ўчиб қоладиганга ўхшаб туюлибди. Чироққа бошқаларга қараганда яқинроқ ўтирган монах ҳовлиқиб қолибди-да:

─ Бола, тезроқ бўл чироқнинг пилигини кўтар, ─ деб бақирибди. Буни эшитиб унинг ёнида ўтирган монах:

─ Гапирмасликка ваъда бериб қўйиб, яна гапираётган ким? ─ дебди. Унинг ёнида ўтирган монах шериклари аҳдни бузганига аччиғи чиқиб:

─ Сизлар ўзи қанақанги одамсиз?  ─ дебди.

Шунда энг юқорида ўтирган монах ўзини жиддий тутиб:

─Фақат менгина гапирмай тура олдим, ─ дебди.

Охунжон КАДИРОВ тайёрлади

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>