Биз яшаётган олам

Тунги қора-зангори осмонда юлдузлар кичкина кўкимтир нуқтага ўхшаб кўзга ташланади. Юлдузлар сиздан нихоят даражада узоқ бўлгани учун ҳам шундай кўринади. Ҳар бир юлдуз бизнинг қуёшимизда ўхшаш осмон жисмидир. Уларнинг кўплари қуёшдан ҳам бир неча баробар каттадир. Юлдузлар коинот деб аталмиш сўнгсиз бўшлиқда учиб юришади. Биз кўриб турган жойини уфқ , дейишади.

Биз ҳамма нарсанинг уфқгача бўлган қисмини кўрамиз. Ер думалоқ бўлгани учун уфқнинг нарёғидаги нарсани кўролмаймиз. Эхтимол, сиз осмонга қараб баъзи бир юлдузлар бошқаларига қараганда каттароқ бўлиб кўринади ва ёркин нур сочишини кўргансиз. Ёркин нур сочиб каттароқ кўринган юлдузлар, аслида бизга яқинроқ кўринган юлдузлардир.

Бундай холат фазодагина эмас, Ерда ҳам шундай бўлади. Дарахтлар, машиналар, телефон ёғочлари ҳам сиз уларга яқин ёки узоқ турганингизга қараб шундай кўринади. Агар пастда туриб баланд дарахтнинг учига қарасак, назаримизда дарахтнинг учи осмонга тегиб турганга ўхшаб кўринади. Лекин аслида осмон биздан жуда узоқда, унга на дарахтнинг учи на баланд иморат ета олади.

Мафтуна ЮСУПОВА

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>