«Муҳаббатнинг мангу қўшиғи»

Ўшанда куз фасли эди. Октябрь ойининг ўрталари. Дарахтлардаги зангори барглар энди қизғиш тус олиб, сарғаймоқда эди. Етти ойлик сафардан қайтиб келгандим ўшанда. Она шахрим, маҳалла куйни жуда соғинган эдим. Шу сабаб, кеч бўлишига қарамай кечаси тунда сайрга чиқдим.

Кеча шундай гўзал эдики, уни тарифлашга тилу ғазал ожизлик қиларди. Гув-гув этиб у ён бу – ён эсаётган шамол, юзимни силаб-сийпалаб мен билан ўйнашаётгандай эди гуё! Самодаги юлдузлар эса худди сой бўйида ўтириб олиб, бир бирини сочин ўраётган қизларга, кўл устида учиб юрган тунги капалакларга ўхшарди! Қорунғу йўлимни эса, ой ёритгандай бўларди гуё!

Келардим йўлда ўйларга шунғиб, шунда биринчи бор кўрдим мен уни. Соябон тутиб турарди боши узра у! Қизиқ, қороғгу кечада, кўприк устида турган ким бўлди? Шошма!? Нохотки бўлса у ўша?! Тушларимга кириб хар кун-тун, хаёлларим угирлаб олган пари??? Ахир тушларимда ҳам, кўприк устида турардику, у ногохон? Бу саволлар янада қалбим тубида авж олиб, мени унинг ёнига боришга қаттиқрок ундади. Ўзимни қўлга олдим, бордим ёнига: «Ёмғир ёғмабятику нечук соябондасиз?»- сўрадим бошқа не дейишни билмай. Келганимни сезмаганди шекилли, қўриққанича мен тамонга ўгирилди. Вох, ажабо! Шундайин гўзал қизлар ҳам бор эканми бу дунёда? Бир кўришда сеҳрлаб олади. Кўзларидаги қўрқинч, сокинлик худди уммондай эди ва табора унга чўкиб борардим мен. Бошқа инсонларга ўхшамас эди, у! «Қўрқманг!»- дедим. «Арвоҳ эмасман, сизни бехос кўриб қолдим ўтиб кетаётиб йўлдан! Лекин у жавоб бермади. Бир сўз демади. Хайронат мени маҳкам қучоқлаб олганди ва шунда бирдан тим-тим этиб ёмғир ёға бошлади. Шундагина у кулди ва ёмғирда шалоббо бўлган менга соябон тутди. Қанийди бу ёмғир ҳеч ҳам тинмаса, қанийди иккимиз мана шу соябон остида бир умр қолсак, қанийди лаҳзалар тўхтаб қолса… ва ширин муҳаббат оғушида мангу яшасак! Қанийди унинг жилмайиши бир умр ҳамроҳим бўлса, қанийди унинг сирли нигохлари мени ўз домига тортса! Сокин кўзларида бир умр махбуз бўлишга мен рози эдим. Уни севиб қолгандим!…

Аммо нимгадир у индамас эди, ҳамон бир сўз айтмади. Кўприк ёқалаб аста дарё қирғоғидан равон йўл сари бордик. Қалбимни тирнаб ётган саволлардан қутилмоқчи бўлдим ва унга кўнглимдаги дардимни тўкиб солдим. Аммо у яна жавоб бермади. Шунда бехосдан жахлим чиқиб, кўтардим овозимни. « Нега бундай қилябсиз ахир???» – дея бошимни ушлаганча ортга ўгрилдиму, тағин савол билан у тамонга қайрилдим… Аммо энди кеч эди, кўз ўнгимдан бир зумда ғойиб бўлди у! Шамолларга эргашиб учиб кетгандай гуё! Жавобсиз қолган севгим, тинмай тим-тим йиғлар эди. Қалбимга найзадек таъсир қилган бу зарбадн ўзимни қўлга олдим ва унинг нимага шунча ондан бери бир сўз демагани, унинг безабон эканлигини тушундим. Сеҳрли кўзлар жодусидан озод бўлган ва оддий, нодон инсон мен асли инсон эмас фариштани севиб қолганимни англадим…

Ва шундай қилиб бу, қолган умрни кўнгил қўйган фариштасини яна бир бор кўриш умидида Аллоҳга тоат-ибодатда ўтказган, Шекспирнинг Рамеосидан, Навоийнинг Фарҳодидан кам эмас, Муҳаммаднинг севги афсонаси эди.

                                                                                                                                                  Акхад АРТЫКОВ,
М. Собиров номли мактабнинг 10 “Б” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>