Дарсликлар етарлими?

                                                                                                                     DSCN1328

Яқинда Боткен вилояти Қадамжой тумани ўқитувчилари Учқўрғон қишлоқ  хукумати худудидаги А. С. Пушкин номли ўрта мактабда бўлиб ўтган учрашувда айнан ана шу саволга жавоб олдилар. Чунончи бу ерда улар Қирғизистондаги ўзбек мактаблари учун “Дарсликлар яратиш маркази” ходимлари билан бевосита мулоқотда бўлдилар. Учрашувни А. Жомий номли ўрта мактабнинг директори Ғ. Шокиров очиб сўзни Марказ директори, техника фанлари доктори, Қирғизистон Миллий Фанлар Академиясининг академиги М. Т. Мамасаидовга берди.

                                                                                                                      DSCN1337

У Марказнинг 1997-йилдан бери ўтган давридаги фаолиятига тўхталиб, шу кунгача мактабларга марказ томонидан жами 80 дан ортиқ номда умумий адади 1,5  миллион нусҳада Қирғизистон давлат стандартлари асосида дарсликлар етказиб берилгани, марказ таркиби етук олимлар, мутахассислар билан кенгайиб, бугунги кунда унда 3 фан доктори, 20 нафарга яқин фан номзоди фаолият кўрсатаётгани ҳақида  гапирар экан, яқин бир-икки йил ичида бошқа мактаблар қатори ўзбек мактаблари ҳам дарсликлар билан тўла таъминланишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тумандаги Тўқтағул номли ўрта мактаб ўқитувчилари А. Парпиев, М. Азимова, К. Муфтайдинова, С. Айний номли ўрта мактаб ўқитувчилари З. Ҳошимова, Д.Саримсоқова, “Комокчу” мактаб-интернати ўқитувчиси А. Исакова, А. С. Пушкин номли ўрта мактаб ўқитувчилари М. Аҳмедова, Х. Абдуллаева ва А. Жомий номли ўрта мактаб ўқитувчилари Т. Абдураззақова, Д. Абдураҳмонова ва бошқалар сўзга чиқишиб, марказ томонидан яратилаётган дарсликлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришиб, кейинги икки йилдан ортиқ вақт давомида жами 30 номдаги энг зарур дарсликларни олишганлиги учун марказ  ходимларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

                                                                                                                      DSCN1334

Учрашув савол-жавоб асосида қизғин мулоқот тарзида ўтди ва унинг  иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Муҳаррир ахбороти

Суратларда учрашув пайти

 

 

 

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>