– Товуқ инсонга қандай фойда келтиради? – деди зоология ўқитувчиси ўқувчи қизга.
– Тухум беради.
– Яна.
– Пишириб еймиз.
– Яна.
– Ўқувчи жим қолганини кўриб, ўқитувчи унга ёрдамлашди:
– Ёстиғингда нима бор?
Ўқувчи қиз ўнғайсизланиб:
– Бит, – деб жавоб берди.
* * *
Овқатнинг оз солинганидан аччиқланган ўқувчи ошпазга деди:
– Нега овқатни оз солдингиз?
– Дарсга кеч қолманглар дедим-да, – дея жавоб қилди ошпаз.
* * *
Сизларга шундай антиқа глобус ясаттириб берсам ҳам уни тоза тутмайсизлар, ҳамма ёғи чанг-ку – деди география ўқитувиси ўқувчиларига.
– Домлажон, ахир бутун Ер шарини тозалаб чиқиш осонми, – деди ўқувчилар.
* * *
– Санжар сен катта бўлганингда ким бўлмоқчисан? – деди ота ўғлига.
– Милиционер, – деди Санжар.
– Ахир милиционерни ўғри ўлдириб кетади-ку! – деди отаси.
– Унда мен ўғри бўламан, – деди Санжар ҳозиржавоблик билан сўзнинг маъносини тушунмай.
* * *
Ўқитувчи савдогарнинг ўғлидан сўради:
– Икки карра икки неча бўлади?
– Саккиз.
– Нима?
– Олти.
– Қанча дединг?
– Тўрт.
– Нега бирданига айтмадинг?
– Барибир савдолашишингизни билардим-да, – деди ўқувчи.
* * *
– Инсон учун фойдали қуш қайси қуш,- деб сўради ўқитувчи ўқувчисидан.
– Қовурилган қуш, – деб жавоб берди ўқувчи.
* * *
Қушларнинг келажагини қандай тасаввур қиласиз? – деб сўради ўқитувчи ўқувчисидан.
– Уларнинг келажагини табака ҳолида тасаввур қиламан, – деб жавоб берди ўқувчи.
* * *
– Нега уч кун дарсга келмадинг? – деб сўради синф раҳбари ўқувчидан.
Тунов куни сумалак пиширишга тайёргарлик кўрдик. Эртаси туни билан сумалак ковлаб ухлаб қолибман.
– Кеча-чи?
Сумалакни кўп еб қўйган эдим.
* * *
– Кўк сомса, кўк чучваранинг ҳосиятини сезяпсизми? – деб сўради ўқитувчи ўқувчисидан.
– Ҳа домлажон. кўксомса ва кўкчучвара ейиш мавсуми бошланганидан буён дарсингизда оғзимдан сув келиб фақат ухлаб қоляпман, – деди ўқувчи.
* * *
Болалар боғчасидаги эълон:
“Азиз болажонлар! Ухлаш хонасига кираётганда бошқаларнинг оромини бузмаслик учун қўл телефонларингизни ўчириб қўйишни унутманглар”.
* * *
Милиция осмонга қараб йўлни кесиб ўтиб кетаётган пиёдани огоҳлантирди:
– Ҳў биродар, агар кетаётган томонингизга қарамаснгиз, тез орада қараётган томонингизга кетиб қолишингиз мумкин.
Комментарии