Ўш шаҳар таълим бошқармаси ташаббуси билан “Оқ қоплонни асрайлик!” мавзуида шаҳар мактабларида экология дарсларини ўтказиш ҳафталиги эълон қилинган эди.
Бу ташаббусни биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлаган мактаб-гимназиямизда мазкур ҳафталикни ўтказишга катта тайёргарлик кўрилиб, бу тадбир юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Ана шу асосда дастлаб бу мавзуга бағишлаб деворий газеталар чиқарилиб деворларга илиб борилди. “Тасвирий –бадиий меҳнат” фани ўқитувчилари С. Хўжамбердиева ва С. Шералиевалар етакчилигида синфлар ўртасида расмлар танлови ўтказилди. Энг яхши деб топилган расмлар деворларга илиб борилди.
Бундан ташқари “Қирғиз тили” фани ўқитувчилари Л. Тошхўжаева ва Р. Позиловалар раҳбарлиги остида барча синфларда “Оқ қоплонни асрайлик!” мавзуида иншолар танлови эълон қилинди ва ғолиблари аниқланди.Бошланғич синфларнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси З. Собирова 4-синф ўқувчилари ўртасида спорт мусобақаларини ўтказди. Барча синфлар раҳбарлари тарбиявий соатларда, “Биология” фани ўқитувчиси М. Охунова эса ўз дарсларида “Оқ қоплонни асрайлик!” мавзуига бағишлаб баҳс-мунозаралар ўтказиш билан бирга, ўқувчиларга мавзу юзасидан ўз панд-насиҳатларини ҳам бердилар.
Энг яхши расмлар танловида 4-синф ўқувчиси Э. Бойматованинг “Ҳаво мусаффо бўлсин!”, 5–синф ўқувчиси Зулайҳо Парпиеванинг “Киш”, 5-синф ўқувчиси Раҳимжон ўғли Азизбекнинг “Сувни ифлосламайлик!” деб номланган расмлари ғолиб деб топилди.
Мирғиёс МАНАЗАРОВ,
Ўш шаҳридаги А.Рудакий номли мактаб–гимнзиянинг
11-синф ўқувчиси, мактабнинг экология министри














Комментарии