Шундай ҳомийлар доимо бор бўлсин

                                                                                                                   DSCN14501

Новқат туманидаги Т. Қулатов номли қишлоқ округида истиқомат қилувчи Маматжан ака Анарбаев 2001-йилдан бери қишлоқ болалари келажагини ўйлаб, қишлоқдаги Т.Бекиев номли ўрта мактабга мунтазам ҳомийлик қилиб келади.

У дастлабки ҳомийликни мазкур мактабнинг авария ҳолатига келиб қолган айрим хоналарини таъмирдан чиқариб беришдан бошлади.Кейинчалик эса саҳоватпешалигини давом эттириб, ўз маблағи ҳисобига болалар учун спорт зали ва қишлоқ аҳолисига масжид ҳам қуриб берди.

Ўтган ўқув йилида Т. Бекиев номли ўрта мактабнинг моддий-тез-хник базасини мустаҳкамлаш мақсадида марафон ўтказилганда қишлоқ аҳолисидан тўпланган 30 минг сўмга ўз ҳисобидан 50 минг сўм қўшиб, мактаб ўқувчилари келажаги учун қайғурган инсон эканлигини яна бир бор далиллади.

Марафондан тушган бу маблағга мактабга 10 та компьютер комплекти билан сотиб олиниб, компьютер хонаси ташкил этилди. Бу замонавий техникалардан фойдаланишни йўлга қўйиш, мактаб ўқитувчилар ва ўқувчиларининг компьютер саводсизлигини йўқ қилиш муаммоси келиб чиққанда,  М. Анарбаев бу муаммони ҳал қилишни ҳам ўз зиммасига олди. Бошқача айтганда 15 нафар ўқитувчи ва 15 нафар ўқувчининг компьютерни ўрганиш курсида билим олиши учун  45 минг сўм тўлаб берди.

Биз ёшларнинг келажаги учун жон куйдирган саҳоватпеша Маматжан ака Анарбаевдай ҳомийлар доимо бор бўлсин, уларнинг эса  сафи янада кўпаяверсин!

Саҳидилло АБДУВАПОВ,

Ўш вилояти Новқат тумани Гулистон қишлоқ

ҳукумати худудидаги Режаб Хўжамов

номли ўрта мактабнинг  11-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>