Бахтли кунлар келишини кутиб яшайлик!

                                                                                                                   DSCN1324

Баъзида туриб-туриб ажабланасан, нега биз инсонлар кўп нарсаларга  нисбатан бефарқ яшаймиз. Жуда кўплаб ношукурликлар, надоматлар қиламиз Нега?

Савол кетидан жавоб излаш учун фурсат тополмаймиз. Ҳа ишонаверинг, қиладиган ишларимиз бир олам. Орзулар кетидан қувиб, елиб-югуриб, куйиб-пишиб, ўзимизни ўтдан олиб чўққа урамиз, ниманидир амалга оширмоқчи бўламиз. Ахир айтишадику ҳаракатда баракат деб. Орзулар кетидан ўтиб кетган кунларимизни сарҳисоб қилиш ҳақида ҳам ўйламаймиз. Шу аснода кунлар, ойлар, йиллар бирин-кетин ўтаверади…

 Шундай деб бошқаларга панд-насиҳат  қилишни ўзимга хос деб ўйлашдан йироқман.

Лекин азиз тенгдошим  фақат бироз бўлса ҳам Сиз билан дилдан суҳбат  қурмоқчиман. Келинг катталар бизни ёшимизда  қила олмаган  нарсаларни фурсат ғанимат билиб, биз амалга оширайлик. Ўтиб бораётган дақиқаларнинг ҳар бирини яхши нарсаларга, ишларга йўналтиришни вазифаларимизнинг бири сифатида қабул қилайлик. Дилимизни пок ниятлар сеҳрига чулғаб,  хотираларимизни ибратомуз ёдимизда қолишига ўзимизда куч топиб яшашни амалга оширайлик-чи?!

Бунинг учун эса барча шароитлар муҳайё. Муҳташам мактаб биноси, замонавий ўқув қуроллари билан жиҳозланган синф хоналари, меҳрибон устозларимиз… Қўлимизни қаёққа узатсак етадиган замонда яшаб, ўқияпмиз.Ота-боболаримиз бундай кунлар бўлишини ҳаёлига ҳам келтиришмаган.

Қалбимда маъноли сўзлари билан бир умрга етгулик  из қолдирган  устозимнинг саволи ёдимга тушди…

Биз ейиш учун яшаймизми ёки яшаш учун еймизми?! Ушбу саволнинг  мазмунини чуқур англасак, унинг замирида қанчадан-қанча маъно яширин!!!

Биз баркамол  ёш авлоднинг пок ниятлар кетидан қувиб боришимизни ота-онамиз, устозларимиз, халқимиз кутмоқда.Ишончни суистеъмол қилишга ҳаққимиз йўқ асло! Ўтаётган  кунлар ёдини яхши эслаб қолишни истасак, унинг мазмунли, самарали, бахтли бўлишига ҳаракат қилайлик. Ўз танлаган яхши, ибратли ҳаёт йўлимизни метин иродамиз билан ҳимоя қилайлик  ва бахтли кунлар келишини кутиб яшайлик.

 Мана янги-2014-йил ҳам эшик қоқиб кириб келяпти. Келаётган йил ҳар биримизга олам-олам қувончлар олиб келсин, билим чўққиларини жабт этишимизда зинапоя бўлиб мададкор бўлсин, ёш қалблармиз ҳамиша бахт ва шодликларга тўлаверсин!

Алишер АЗИМОВ,

Ўш вилояти Ўзган шаҳридаги В.И. Ленин

номли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>