Category Мактаб хаёти

Ўқувчиларни қандай қилиб мактабга тортиш мумкин?

                                                                                                                        

Ҳозирги вақтда энг катта муаммо бўлиб ҳисобланиб келиши ўқувчиларнинг кўпчилиги мактабга тортилмай қолишидир. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз? Шахсан мен ўзим бунга мактаб бўлса керак, деб ўйлардим.

Лекин бундай эмас экан. Мактабда ўқувчилар учун  ҳамма шароитлар яратилган. Масалан, компьютерда ишлаш, ҳар хил мавзуларда КВН, диспутлар ўтказиш мумкин. Дарсларни эса “КУРИКУЛУМ” дастури асосида устозлар олиб боради. Бундай қониқарли дарс интерфаол турда ўтади.

Далее

“Яхшилик учун яшаш” акцияси

Муродхон Собиров номли мактабда кўп йиллардан буён ҳизмат кўрсатиб  келаётган “Никс” клуби яна бир ажойиб акцияни эълон қилди. Акция баҳор фаслининг кириб келишлиги муносабати билан уюштирилган бўлиб, унинг асл  мақсади, қарияларга, ёрдамга муҳтож бўлган хонадонларга, ёлғизликда кун  кечираётган инсонларга холис кўмак кўрсатиш, маҳалла-кўйларни тартибга  солиш, шунингдек  атроф-муҳитимизда тозалаш ишларини олиб бориш эди.

Далее

Ўқитувчи айбдорми ёки ўқувчи?

Ҳозирги вақтда ўқувчилар ҳамда ўқитувчилар орасидаги долзарб мавзулардан  бири бу: “Ўқувчиларнинг билим сифатини ўсмаслигига, аксинча пастлаб кетишига  нима сабаб бўлмоқда?”, деган саволдир.

Бу саволга жавоб топиш учун эса биз М. Собиров номли мактабнинг тажрибали  ўқитувчиларига савол билан мурожаат қилдик. Сайфутдинов Шокиржон домла  шундай деди:

Далее

Ўш шаҳрида ёш инспекторлар танлови бўлиб ўтди

                                                                                                                        

2013 йилнинг 3 апрел санасида мактаблараро шаҳар танлови бўлиб ўтди. Бу  танлов «Йўл харакати қоидалари» асосида бўлиб, унда 1-,  3, 14, 23, 27, 32, 35, 39, 40, 41, 42 ва 50- мактабларнинг жамоалари иштирок этдилар. Барча ўқувчилар  пухта тайёргарлик кўрганлари маълум бўлди.

Далее

Наврўз шодиёнаси!

                                                                                                                          

Наврўз – янги кун демакдир. Шунинг билан бирга мучалларнинг алмашинувидир. Наврўз – шарқий халқларнинг янги йилидир.

Чечаклар барқ уриб келди Наврўзим,

Дон-дуним, ош-ноним ҳам ризқу-рўзим.

Жаҳонга тик боққан сен қаро кўзим,

Хуш келдинг Наврўзим дилларга ҳамдам,

Бизнинг қувончлардан қувонсин олам.

Далее

“Достуктун күчү биримдикте”

5 март куни мактабимизда бошланғич синф ўқитувчилари шаҳар метод сексиясининг семинари ўтказилди. Бу семинарда бошланғич синфларда очиқ дарслар ва “Достүктүн кучу биримдикте” мавзусида фестиваль ўтказилди. Бу фестивалда миллатларнинг дўстлиги, ҳамжиҳатлиги, қардошликда эканлиги намойиш этилди. Фақат бирдамликда бўлган халқгина дўстликни енгиб чиқади. Фестивалда 6 миллат қатнашди. Булар – қирғиз, рус, тожик, уйғур, ўзбек, турк.

Далее

Ҳарбий таълим бўйича тадбир

                                                                                                                          

Мактабимизда ҳарбий таълим фани бўйича Ватан ҳимояси кунига бағишланган ва Афғонистондаги урушни 25 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди. Ўтказилган тадбирга икки жангчи- уруш қатнашчилари Қодирбеков Шуҳратбек ва Қобулов Азизбеклар ташриф буюришди.

Икки оддий жангчи ўзларини ўқувчилар олдида урушга қандай кетгани, қайси шаҳарда, ким бўлиб хизмат қилгани ҳақида, уруш қачон бошлангани ва урушдаги катта талофатлар кўришгани, қанча – қанча жангчиларимиз ўз Ватанларига қайтмаганликлари, қандай қуршовларда қолганликлари тўғрисида сўзлаб беришди.

Далее

“Ватан азиз –жасорат мангу”

                                                                                                                 

20 февраль куни М. Қурбонов номли №15 мактабда “Ватан азиз – жасорат мангу” номли тадбир бўлиб ўтди. Бу тадбир Афғон урушида халок бўлганларни ёдга олиш мақсадида бўлиб ўтди.

Далее

“Мен икки олганимда…”

Мен икки олганимда, биринчи бўлиб асабим бузилади, кайфиятим тушади. Кегин ўкитувчидан айб излайман, ўйлаб- ўйлаб охири ўзимда айб, ўзим дарсга тайёрмаслигимдан, пушаймон бўламан. Олган 2ни 4 ёки 5 баҳога айлантириш учун  мен дарсга бўлган қизиқишимни турли хил йўллар билан ошираман.

Далее

Ғалаба онлари ҳам келди!

                                                                                                                      

8-сонли гимназия мактабида 4 февралдан 12 февралга қадар стол тенниси бўйича 6-синфдан 11-синфгача ўғил болалар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Тўғри мусобақа мунтазам ўтилар эди. Бироқ бу йилгиси ўзгача бўлди. Чунки 2012 йили бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан берилган беғараз ёрдам, яъни 2 та янги стол тенниси комплекти мусобақага файз киритди. Мусобақага қадар бир қанча ўқувчилар қўшимча машғулотларда шуғулланди.

Далее

«Юртим тароватин куйлайман»

11 февраль куни В. И. Ленин номли № 10 мактабда “Юртим тароватин куйлайман”, номли очиқ дарси бўлиб ўтди. Очиқ дарсни 9 ”В” синф ўқувчилари мактаб жамоасига қўйиб бердилар. Бу тадбир Ватанни севиш ва уни кўз корачиғидек асраш хақида шеър ва кўшиклар билан давом этди. Жонажон  Кирғизстонимизни мустақил давлат бўлишига ўз хиссаларини қўшган Олай маликаси Қурвонжон додҳо ҳақида ва яна қирғизим деб жон куйдирган Манас ота хақида ўқувчилар шеър ва қўшиқлар ижро этдилар.

Далее

Нега ва нима учун ўкувчи дарсга таёрланмайди?

                                                                                                                             

Ҳозирги дамда кўп ўқувчилар дарсга таёрланмасдан келади. Укувчиларининг мактабга бўлган қизиқиши йуқолган.

Бунга сабаб ота-онанинг фарзандига бефарқлиги, ёки хозирги вақтда техника жуда ривожланган бўлиб ўқувчиларга жуда катта таъсирини кўрсатмокда. Шунинг учун хам ўқувчиларнинг мактабга бўлган қизиқиши йуқолган деб айтсак ҳам бўлади.

– Уйда ота-она фарзандига этибор бермайди. Тақдири билан қизиқмайди, ўқишларига этибор бермайди ёки шароити йўқ, шунинг учун хам ўқувчининг дарсларга қизиқмайди ва таинланмайди,- деди Аширхон Жалалова, ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси.

Далее

Китоб билан тамъминланиш

                                                                                                                              

Горький номли 8-гимназия   мактабида  791 та ўқувчилар ўқийди. М актаб томонидан 77 %, ота-она томонидан 33 % китоблар таъминланган. Ҳамма ўқувчиларга 4492 та китоб  берилган. Ота-она томонидан 2153 дона китоб олинган. Бу ҳамма китоблар  Қирғизистонимиздан чиққан китоблардир. Бизнинг мактабимизда аълочи  ўқувчилар 43 та. Тўрт ва беш баҳоларга ўқийдиган ўқувчилар 209 тадан  ортади. Билим сифати 38,4 %, ўзлаштириши 98 % ни ташкил этади. Мактабимизда  малакали мутахассислар таълим беради...

Далее

Олимпиада натижалари

                                                                                                                        

Бизнинг мактабда декабрь ойида олимпиада ўтказилди. 622 ўқувчи қатнашди, ундан 75-та ўқувчи зона бўйича олимпиадага жалб этилди. 2 босқич олимпиадасига 26-та ўқувчилар қатнашди. Шаҳар олимпиадасига 26 ўқувчидан 4-таси ғолиб бўлди. Булар: ўзбек тилидан 11 б синф ўқувчиси  Юлдашева Сарвиноз 3 ўрин олди. Сарвинозди ўзбек тили ва адабиёти фан ўқитувчиси Жалалова Аширхон тайёрлади. Географиядан  11 б синф ўқувчиси  Қодиров Хусниддин 4 ўрин олди. Хусниддинди география фан ўқитувчиси Шакирова Зухрахон тайёрлади. Химиядан 11 а синф ўқувчиси Шарапова Шахноза 3 ўрин олди. Шахнозани Химия фан ўқитувчиси Абулкасимова Ибодатхон тайёрлади. Информатикадан 9 а синф ўқувчиси Хўжамбердиев Достон 4 ўринди олди. Достонни информатика фан ўқитувчилари Талипжанов Исмоилжон ва Садирова Зулхуморлар тайёрлади.

Далее

Моҳир қўллар тўгараги

                                                                                                                 

Мактабимизда турли хил тўгараклар очилган. Масалан, шахмат ва шашка, журналистика, моҳир қўллар  ва бошқа тўгараклар шулар жумласидандир. Ўқувчилар дарсдан ташқари маҳалда қизиққан тўгаракларига кирадилар. Мен моҳир қўллар тўгарагининг устози Нодирахон опа билан суҳбатлашдим.

Далее

Китоб камлиги сабабли…

                                                                                                              

Мактабимиз  гимназия мактабидир. Ўқувчилар сони 832 та. Ўқувчилар турли хил фанлар ўқийдилар. Лекин ўзлаштира олиши қийин кечади. Бунинг сабаби, фойдаланилаётган китобларнинг етишмаслигидир. Ўқувчилар учун биринчи синфдан еттинчи синфгача тўлиқ китоблар бор.

Далее

Тозаликка риоя қилинг!

                                                                                                                   

Ҳар бир одам тозаликка риоя қилишри керак. «Қуш инида кўрганин қилар»,  дегандай, ҳар бир инсон уйида қандай бўлса, қандай яшаса, кўчада ҳам, мактабда ҳам шундай юради. Биз мусулмонмиз, алҳамдулиллоҳ. Аллоҳ таоло ҳам тоза, пок инсонларни, намозини канда қилмаган бандаларини ҳуш кўради. Намоз ўқиган инсон доимо тоза юради. Қизлар бувисидан онасидан таълим тарбия олади. Она қандай бўлса фарзанди ҳам шундай бўлади.

Далее

Мактабимиз ошхонаси

                                                                                                                       

Мактабимиз ошхонаси кичкина бўлишига қарамай, ёруғ,  тоза  ва озода. Бунга қандай эришилаётир? Ошпаз акамиз билан шу ҳақда суҳбатлашдик:

Далее