Category ЎЗБЕКЧА

Аълочи ўқувчилар

DSCN1469

Ўш шаҳридаги И. В. Панфилов номли мактаб-гимназиянинг аълочи ўқувчилари (чапдан-ўнгга) 5-синф ўқувчиси Ҳасанбой ЖУМАБОЕВ ва 6-синф ўқувчиси Саидахон БОБОЖОНОВАлар.

Далее

Биз зўравонликка қаршимиз

                                                                                                                    DSCN1450

Яқинда Ўш вилояти Новқат тумани Гулистон қишлоқ ҳукумати худудидаги Режаб Хўжамов номли ўрта мактабда “ Биз зўравонликка қаршимиз” мавзуида рус тилида ўқитиладиган синфлар ўқувчилари қатнашган  туман семинари бўлиб ўтди.Унда тумандаги 80 га яқин мактаб жамоалари ҳамда Россия Федерациясининг Ўшдаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этдилар...

Далее

Ҳомийлар катта ёрдам беришди

                                                                                                                     DSCN1450

Янги ўқув йили арафасида мактабимизга ҳомийлар томонидан кўрсатилган ёрдам кўлами аввалгиларидан катта бўлди. Бу мактабнинг  моддий-техник базасини янада мустаҳкмлаш имконини берди.

Чунончи ҳомийларимиз ҳамда ота-оналаримизнинг беминнат кўмаги туфайли 3-синф хонасининг поли янгиланди, 6 та хона евротаъмирдан чиқарилди, информатика хонасига янги замонавий компьютерлар сотиб олинди. Бу амалга оширилган ишлар учун жами 120 минг сўм сарф қилинди...

Далее

Ғаройиботлар оламида

Сиёҳ билан тўлдирилган кўл-Жазоирда мавжуд.Бу кўлнинг суви билан қоғозга ёзса бўлади.

***

Франция, Болгария ва Англияда кишига қора мушук совға қилиш –ҳурмат белгиси саналади.

***

Кардинал Ришелье ўз қасрида 12 та мушук боққан. Бу жониворлар унинг шахсий хонасида яшаган. Кардинал ўз атрофидагиларга қараганда мушукларга нисбатан меҳрибонроқ бўлган.

***

Бир жуфт мушук ва уларнинг авлоди 7 йил ичида 420 мингга яқин мушукчаларни дунёга келтиришлари мумкин...

Далее

“Оқ қоплонни асрайлик!”

Ўш шаҳар таълим бошқармаси  ташаббуси билан “Оқ қоплонни асрайлик!” мавзуида шаҳар мактабларида экология дарсларини ўтказиш ҳафталиги эълон қилинган эди.

Бу ташаббусни биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлаган мактаб-гимназиямизда мазкур ҳафталикни ўтказишга катта тайёргарлик кўрилиб, бу тадбир юзасидан  амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Ана шу асосда дастлаб бу мавзуга бағишлаб деворий газеталар  чиқарилиб деворларга илиб борилди. “Тасвирий –бадиий меҳнат” фани ўқитувчилари С. Хўжамбердиева ва С. Шералиевалар етакчилигида синфлар ўртасида расмлар танлови ўтказилди. Энг яхши деб топилган расмлар деворларга илиб борилди...

Далее

Устозга таъзим

Мактабимизда биз ўқувчилар севган ўқитувчилар ҳақида сўз кетганда  рус ва қирғиз тиллари ўқитувчиси, мактабимиздаги ўқув қирғиз тилида олиб борилаётган синфлар етакчиси  устоз Мукадамкан Бакирова  номини ҳар доим ҳурмат билан тилга оламиз.Устозим мана салкам 20 йилдирки биздай ёшларга сидқидилдан билим бериб келмоқда.

                                                                                                                      DSCN1452

Унинг босиб ўтган ҳаёт йўли...

Далее

Биринчи устозим – иккинчи онам

DSCN1463

Эй менинг билимим сабабчиси,

Эй менинг илимим сабабчиси,

Доим бошим силаб дейсиз болам,

Биринчи устозим-иккинчи онам.

Ёмон йўлларга юрмагин дейсиз,

Ёмон кунларни кўрмагин дейсиз,

Билимлар берган эй буюк одам,

Биринчи устозим-иккинчи онам.

Илм дунёсига қадам қўйдирдингиз,

Билимни жондан азиз суйдирдингиз,

Устозлар борки гўзалдир олам,

Биринчи устозим-иккинчи онам.

Мактаб чоғларин тенги йўқ дейсиз,

Сенлардан доим кўнглим тўқ дейсиз,...

Далее

Аълочи ўқувчилар

                                                                                                                    DSCN1465

Ўш шаҳридаги И. В. Панфилов номли мактаб–гимназиянинг аълочи ўқувчилари (чапдан-ўнгга) 8-синф ўқувчиси Зуҳра ТОҲИРЖОНОВА, 9-синф ўқувчиси Исломжон ҚОРАБОЕВ ва 8-синф ўқувчиси Зулфия ПОЗИЛОВАлар.

Далее

Ёш рассомлар ижоди

Ўш вилояти Ўш шаҳридаги А. Рудакий номли ўрта мактабнинг ёш рассомлари ижодидан

Рудаки 2

Сувни  ифлосламайлик! 5-синф ўқувчиси РАҲИМЖОН ўғли Азизбек

Рудаки 1

Ҳаво тоза бўлсин! 4-синф ўқувчиси Эътиборхон БОЙМАТОВА

Рудаки 3

Қиш. 5-синф ўқувчиси Зулайҳо ПАРПИЕВА

Далее

Ёш рассомлар ижоди

Ўш вилояти Новқат  тумани Гулистон қишлоқ округидаги Режаб Хўжамов номли ўрта мактабнинг ёш рассомлари ижодидан

Изображение 3

Манас. 3-синф ўқувчиси Валижон ЮЛДАШЕВ

Изображение 2

Яйлов. 6-ўқувчиси Хожиакбар ЖЎРАЕВ

             Изображение 1

Олатоғ. 8-синф ўқувчиси ЎКТАМЖОН қизи Ҳилола

 Изображение 4

Биз тинчлик истаймиз. 7-синф ўқувчиси  СОЛИМАҲАМАТ қизи Одина

Далее

АТИРГУЛИМ

Махсума

Атиргулим ғунчадек,

Япроқлари кулчадек,

Қип-қизил юзгинаси,

Гўзалликнинг ўзгинаси.

Гулбарглари қуёшда,

Олов бўлиб қизарар,

Юзларини силасам,

Хушбўй ширин ҳид тарар.

                                              Маҳсума УБАЙДУЛЛАЕВА,

                                                                                        Ўш вилояти Новқат тумани Гулистон қишлоқ ҳукумати

                                             худудидаги Р...

Далее

ВАТАН

Мадина

Тинчлик бўлсин Ватанимда,

Қирғизистон жон танимда,

Унга умрим фидо айлай,

Ёшликдаю, кексайганда.

Унга доим содиқ бўлай,

Теварагин обод қилай,

Кўркам-кўркам уйлар қурай,

Тинчлик бўлсин Ватанимда.

                                                      ДАВРОНЖОН қизи Мадина,  

                     Ўш вилояти Новқат тумани

Гулистон қишлоқ ҳукумати

                                               худудидаги Р. Хўжамов номли

ўрта макта...

Далее

ОНА

Сохиба

Сен мени ҳаётга келтирдинг Она,

Юрагингдан менга жой бердинг Она,

Ҳаётингни менга бахш этдинг Она,

Меҳринг –ла юрагим тўлдирдинг Она!

Йўлингга поёндоз бўлайин Она,

Мен фақат сени деб яшайин Она,

Меҳнатин  роҳатин кўрсин-у дея,

Оллоҳдан кўп умр тилайин Она!

                                                      Соҳиба АРАПОВА,

                                                 Ўш вилояти Новқат тумани

Гулистон қишлоқ ҳукумати

  ...

Далее

Ўқувчилар янги дарсликларни ўрганишмоқда

                                                                                                                      DSCN1324

Бугунги кунда Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги буйруғи билан янги ёзилган дарсликларни синовдан ўтказиш учун танлаб олинган мактабларда 4-синф учун яратилган янги “Қирғиз тили”, “Математика”, “Ватаншунослик”, “Русский язык и чтение”, “Тасвирий –бадиий меҳнат”, “Мусиқа”, “Адабий ўқиш” ва “Ўзбек тили” дарсликлари синовдан ўтказилмоқда...

Далее

Синовлар қандай ўтяпти?

Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги шу йилнинг май ойида  республикадаги умумтаълим мактаблари ( қирғиз, рус ва ўзбек мактаблари ) учун Жаҳон банки томонидан эълон қилинган 2-4-синфлар учун дарсликлар ёзиш бўйича ўтказилган Халқаро танловга якун ясаган эксперт комиссия ва Қирғизистон Таълим академиясининг олимлар Кенгаши қарорига мувофиқ  ҳамда 4-синф дарсликларини синовдан ўтказиш ва 2014-2015- ўқув йилига қарата дарсликларни мактабларга ўз вақтида етказиб бериш мақсадида  буйруқ эълон қилган эди...

Далее

Менинг мактабим – истеъдодлар маскани

                                                                                                                     Scan0002

Мактаб барча инсонлар ҳаётида муҳим ўрин тутади. Ёшликдаги энг ширин хаёллар, хотиралар айнан мактаб билан боғлиқ бўлади. Агар Ватан киндик қонинг тўкилган остонадан бошланса, ҳаёт йўлинг мактаб остонасидан бошланади.

Мен билим олаётган мактаб- Қадамжой тумани Учқўрғон қишлоғидаги А.С. Пушкин номли ўрта мактаб қанчадан – қанча инсонларнинг ҳаёт йўлдоши бўлган...

Далее

Келинг бир кулишайлик

– Товуқ инсонга қандай фойда келтиради? – деди зоология ўқитувчиси ўқувчи қизга.

– Тухум беради.

– Яна.

– Пишириб еймиз.

– Яна.

– Ўқувчи жим қолганини кўриб, ўқитувчи унга ёрдамлашди:

– Ёстиғингда  нима бор?

Ўқувчи қиз ўнғайсизланиб:

– Бит, – деб жавоб берди.

* * *

Овқатнинг оз солинганидан аччиқланган ўқувчи ошпазга деди:

– Нега  овқатни оз солдингиз?

– Дарсга кеч қолманглар дедим-да, – дея жавоб қилди ошпаз.

* * *

Сизларга шундай антиқа глобус ясаттириб берсам ҳам уни тоза тутма...

Далее

Биз учун барча қулайликлар яратилмоқда

                                                                                                                   Нилуфар Валиева

Мактабимиз биносининг қурилганига 50 йил бўлиб қолгани учун, унинг айрим жойлари таъмирга муҳтож бўлиб қолган эди. Қишлоқ хукумати, мактаб маъмурияти кейинги йилларда бу ишга алоҳида эътибор бериб, қисқа муддат ичидаёқ кўзга кўринарли ишларни  амалга оширишди.

                                                                                                                   ...

Далее

Аълочи ўқувчилар

DSCN1339

Боткен вилояти Қадамжой тумани Учқўрғон қишлоғидаги А. С. Пушкин номли ўрта мактабнинг аълочи ўқувчилари (чапдан-ўнгга) 9-синф ўқувчиси Мухтор Мамажонов, 10-синф ўқувчилари Нозимахон Охунжонова, Мушарраф  Тилаволдиева ва Мурод Исмоиловлар.

                                                                                                                             DSCN1341

Боткен вилояти Қизилқия шаҳридаги Алишер Навоий номли ўрта  мактабнинг аълочи ўқувчилари (чапдан-ўнгга) 5-синф ўқувчиси Маҳфират  Носиржонова, 6-синф ўқувчилари Жамшид Тўх...

Далее

Дарсликлар етарлими?

                                                                                                                     DSCN1328

Яқинда Боткен вилояти Қадамжой тумани ўқитувчилари Учқўрғон қишлоқ  хукумати худудидаги А. С. Пушкин номли ўрта мактабда бўлиб ўтган учрашувда айнан ана шу саволга жавоб олдилар. Чунончи бу ерда улар Қирғизистондаги ўзбек мактаблари учун “Дарсликлар яратиш маркази” ходимлари билан бевосита мулоқотда бўлдилар. Учрашувни А. Жомий номли ўрта мактабнинг директори Ғ. Шокиров очиб сўзни Марказ директори, техника фанлари доктори, Қирғизистон Миллий Фанлар Академиясининг академиги М. Т. Мамасаидовга берди...

Далее