Буғдой ва Атиргул

Эртаклар яхшиликка етаклар

Ўтган замонда Буғдой ва Атиргул бор экан. Улар қайси биримиз яхши деб талашиб қолишибди. Осмондаги Қуёш бу масалани одам ечсин деб икковини ер юзига юборибди.

Буғдой ва Атиргул ерга тушишлари билан ҳолсиз ётган одамни кўришибди. Атиргул унинг тепасига келиб муаттар ҳид таратибди. Нозик япроқлари билан юзларини силабди. Одам кўзини очиб, гулга қараб жилмайибди-да яна кўзларини юмибди.

– Кўрдингми, одам менга қараб кулди, дебди Атиргул.

Буғдой эса одамнинг очликдан ўлаётганини сезибди, унга бошоқларини тутибди. Одам бошоқларни оз-оз чайнаб қувватга кириб ўрнидан турибди. Атиргулни эса чаккасига тақиб олибди.

Буни кўрган Қуёш, одам қизларимнинг қадрига етди. Бундан кейин улар ер юзида қолсин деб амр қилибди.  Шундан бери Буғдой билан Атиргул ерда яшаб келар экан.

Назира АБДУҲАЛИҚОВА,

М. Собиров номли мактабнинг

5-“В” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>