Олимпиадага тайёргарлик

Мактабимизнинг 11-синф ўқувчилари ўртасида Қорасув тумани миқёсида яқинда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган олимпиадага қизғин тайёргарлик кўриляпти. Ўқувчиларимиз  бир неча олимпиада ғолибларини етиштириб чиқарган жонажон мактаби шаънини сақлаб қолишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

Шу боис бугунги кунда барча фанлардан “аъло” баҳоларга ўқиётган ўқувчилар танлаб олиниб, уларга тайёргарлик кўришларида устозлари яқиндан ёрдам беришмоқда. Олимпиада “Қирғиз тили ва  адабиёти”, “Ўзбек тили ва адабиёти”, “Рус тили ва адабиёти”,

“ Алгебра” , “ Геометрия”, “Физика”, “Химия”, “Биология” ва “Қирғизистон тарихи” фанларидан бўлиб ўтади. Бу фанларнинг ҳар бири бўйича кучли билимга эга ўқувчилар жалб қилинган.

— Биз бу олимпиадада албатта биринчи ўринни эгаллаб, вилоят, республика мусобақаларига йўлланма олишга ҳаракат қиламиз ва бунга интиламиз.

Устозларимизнинг ишончини қозониш, улар берган билимларини аъло даражада намойиш этиш ва мактабимиз номини кўкларга кўтариш  ҳамда мавқеини ошириш олдимизга қўйилган муқаддас мақсаддир, дейишмоқда олимпиадага қатнашишга танлаб олинган ўқувчиларимиз.

Ўйлаймизки улар ғолибликни қўлга киритиш учун барча билим ва куч-ғайратларини сарфлайди. Омад Сизларга ёр бўлсин!

 

                                                                            Зарина СОЛИЕВА,

                                                  Қорасув туманидаги

Муродхон Собиров номли ўрта

                                                  мактабнинг 11-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>