Янги дарсликлар келди

                                                                                                                    DSCN14501

Мактабимизнинг бошланғич синф ўқитувчилари янги ўқув йилида 4-синф ўқувчилари учун янги куррликулум асосида ўзбек тилида ўқитиладиган мактаблар  учун ёзилган дарсликларни синовдан ўтказишни бошладилар. “Қирғиз тили”, “Математика”, “Русский язык и чтение”, Ўзбек тили”, “Адабий ўқиш”, “Мусиқа”, “Ватаншунослик”, “Тасвирий-бадиий меҳнат” дарсликлари ана шулар жумласидандир.

Республикадаги ўзбек тилида ўқитиладиган мактаблар ичидан мазкур дарсликлар синовини ўтказиш учун бизнинг мактабнинг танлаб олингани бежиз эмас. Чунки бизда ўз касбининг усталари, кўп йиллик тажрибага эга ўқитувчилар меҳнат қилади.Бугунги кунда ”Ўзбек тили” ва “Ўзбек адабиёти” ўқитувчиси Барнохон Ўринбова,  “Қирғиз тили” ўқитувчиси Нурила Каримова, “Математика” ва “Мусиқа” ўқитувчиси Манзурахон Рустамова, “Рус тили” ўқитувчиси Нозгул Садиралиева ва “Тасвирий-бадиий меҳнат” ўқитувчиси Насибахон Жўраевалар ҳар бир янги дарсликни ўз ўқувчилари билан изчил ўрганиб чиқишмоқда, ўтилаётган ҳар бир мавзуга ўз баҳоларини беришмоқда. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг янги дарсликлар юзасидан билдирган фикр ва мулоҳазалари дарсликларни синовдан ўтказиш бўйича Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги томонидан берилган махсус журналга ёзиб борилмоқда.

Устозларимизнинг айтишига қараганда келгусида муаллифлар томонидан яратилган ҳар бир янги дарслик ўқитувчи ва ўқувчилар синовидан ўтказилгандан сўнггина оммавий нусҳада нашр қилинар экан. Шунингдек улар “Бу синовнинг жорий қилиниши дарсликлар сифатини яхшилашга ва ўқувчиларга билим беришни такомиллаштиришга имконият яратади”, – дейишмоқда. Демак янги дарсликлар тақдири устозларимиз қўлида экан.

 

Саҳидилло АБДУВАПОВ,

Ўш вилояти Новқат тумани

Гулистон қишлоқ ҳукумати

худудидаги Режаб Хўжамов номли

ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>