Домлаларимга табрикларим

23 февраль Ватан ҳимоячилари куни билан мен мактабимизда хизмат кўрсатган устоз домлаларимизни табриклаш мақсадида баъзилари билан суҳбатлашдим.

– Ассалому алайкум  домла.

– Ва алайкум ассалом.

– Ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз, илтимос.

– Мен Исмоилов Ҳабибилло бўламан. 1950 йилнинг  июнь ойида таваллуд топганман. Мен Қўқон давлат университетининг  жисмоний тарбия факультетини 1972 йили имтиёзли диплом билан тамомлаганман. Сўнг 1994 йилдан бошлаб ишлаб келаман. Қирғизистон халқ маорифи аълочисиман.

Мен болалардан қийинчилик сезмайман. Ўзимдан излашга ҳаракат қиламан.

– Мен Талибжонов Исмоилжон бўламан. Мен 1987 йили 15 декабрда  туғилганман. Қирғиз-ўзбек университетини тамомлаганман. 2009 йилнинг 1 ноябрдан бошлаб М. Горький номли 8-гимназия мактабига ишга қабул қилиндим. Қийинчилик йўқ демайман болалар қийнашади, лекин ўқитувчилик касбини танлаганмиз-да.

Мен бу устоз домлаларим  ва бошқа домлаларимни келаётган байрамлари билан  чин қалбимдан табриклайман.

Бизнинг бахтимизга соғ бўлинглар!!!

Умида АБДУЛЛАЕВА,
8-гимназия мактабининг
11 “Б” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>