12 апрел – космонавтика куни

1961 йилнинг ажойиб баҳор кунларидан бири. 12-апрел. Шу куни ер юзи бўйлаб ҳаммани хайратга солган хабар тарқалди, “инсон космосда!”. Одамларнинг юлдузлар томон учиши ҳақидақи кўп асрлик орзулари рўёбга чиқди.

                                                                                                                         

Юрий Гагарин афсонани ҳақиқатга айлантирди. Бутун инсоният унинг жасоратига  қойил қолди. Гагариннинг номи бир зумдаёқ дунёга тарқалди. Лекин у қандай  бўлса, шундайлигича – ўша-ўша камтарин ва мехрибон, лабларидан кулгу  аримайдиган ва ёқимли йигитлигича қолди. Кучли иродаси, қатъийлиги ва  орзусига содиқлиги туфайли у космос қаҳрамонига айланди. Бу хислатлар унда  болалигидаёк намоён бўлган эди.

Урушдан кейин Москва яқинидаги ҳунар мактабида, Саратовдаги индустриал техникумда ўқиди, аэроклубга қатнади, парашютда сакради. Оренбургдаги ҳарбий  учувчилар билим юртини битиргач, Шимолга йўлланма беришларини илтимос  қилди. Шимолнинг оғир шароитида Гагарин кўп учди, ўрганди ва деярли бутун  бўш вақтида ўқиди.

Юрий Гагарин космонавтларнинг биринчи гурухида “космик” тайёргарликни бошлади. Сурдокамера, шиддатли центрифуга, вазнсизлик синовларидан муваффақиятли ўтди.

Илгари бўлмаган бундай рейсда ёлғиз қолар экан, у космик трассалар кашфиётчиси зиммасидаги улкан масъулиятни хис этди.

Орбита бўйлаб Ер атрофини 108 минутда бир марта тўлиқ айланиб чиқиб, Гагарин космик кемаси эсон-омон ерга қўнди. Космик парвоздан сўнг Гагарин турли  одамлар билан учрашди. Учрашувда у 300 километр юксакликдан Ер қандай  кўриниши, сайёрамиз қанчалик гўзаллиги, “Восток” кемасининг иши тўғрисида ҳикоя қилиб берди.

Гагариндан кейин космосга бирин-кетин бошқалар учишди. Биринчи космонавт ҳар  гал ўз дўстларининг муваффақиятларига қувонди,  янги парвозлар ҳақида орзу  қилди, уларга тайёрланди, самолетларда учиб юрди. Бироқ фожиали ўлим унинг  қисқа, ёрқин ҳаётини бевақт тўхтатди. Лекин унинг изи Ерда ҳам, космосда ҳам  абадий қолди.

Зарина СОЛИЕВА тайёрлади

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>