Хайр мактабим

                                                                                                                    

Мана бахор ойининг охирги ойи яқинлаша бошлади. Бу ой эса май. Майнинг 25 куни 11 синфлар ўз жонажон 11 йил ўқиган мактабларини тарк этади. Бу эса жуда оғир холат. Сўнгги қўнғироқ чалиниб 11 синиф ўқувчилари чиқиб келар экан юрак гуёки тўқтаб қоладигандек. Айримларининг кўзларида ёшлар. Бир синфда ўқиган ўқувчилар бир-биридан ажралишади, гуёки бир оила йўқолиб кетаётгандек.

Мана М. Собиров номидаги № 65 ўрта мактабда ҳам катта тадбирга яъни 25 майга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу байрамда асосан 9-10-11 синфлар қатнашадилар.

Биз 11 синф ўқувчиси Мухаммадимин қизи Ферузахон билан озгина савол жавоб қилдик.

– Айтингчи бу байрам учун қандай тайёргарликлар кетябди?

– Байрам учун жуда катта тайёргарликлар кетябди. 11 синфни эсда қоларли даражада битириб чиқиб кетишга харакат қилмоқдамиз.

Олий ўқув юртида кириш ниятиз борми?

– Ха албатта шунинг учун 11 синфга келдим, мақсадим ҳам шу.

Давлат экзаменларига тайёргарлик қандай кетябди?

– Жуда ҳам кучли, шу давлат экзаменида бизнинг олган баҳоларимиз билинади деб ўйлайман.

– Ферузахон сизга суҳбат учун катта рахмат деб қоламиз, имтихонларизда ва ўқишга киришизга сизга омад ёр бўлсин деб қоламиз.

21 май куни 11 синфларнинг олий ўқув юрти учун республика тести бўлиб ўтади унда биз ўқувчиларга омад тилаймиз.

Оқ йўл сизга битирувчилар.

Зарина СОЛИЕВА,

М. Собиров номли мактабининг

10-“Б” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>