“ХАЙР, АЛИФБО!” БАЙРАМИ

                                                                                                                         

19 апрелда И.В.Панфилов номли мактабда тадбир бўлиб ўтди. Мактабнинг энг жажжи синфи 1-“альфа” рус синфининг “ПРОЩАЙ АЗБУКА” деб номланган тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда  жажжи ўқувчилар кичкина бўлишига қарамай жуда яхши қатнашдилар. Ўқувчилар қирғиз ва рус тилларида шеърлар айтишди, қўшиқлар ижро этдилар. Нафақат шеър айтишди, ҳатто ўзбекча, қирғизча ва  арабча рақсларга ҳам тушишди. Ўқувчилар саҳна кўринишлар ҳам қўйиб беришди. Мисол учун “КОЛОБОК” яъни “БЎҒИРСОҚ” эртагини саҳна кўриниш қаторида кўрсатиб бердилар.

Жажжигина болаларни кийинганини кўрсангиз эди. Ҳудди тўйи бўлаётган келин-куёвлардай кийиниб олишган. Тадбир анча давом этди. “Шундай тадбирни ўқувчиларнинг ўзлари тайёрлашмагандур?” деган савол туғилиши мумкин. Албатта бунда синф раҳбарининг меҳнати катта. Шундай яхши тадбирни тайёрлаган ҳамда ўқувчиларга билим бериб, рус тилини ўргатиб, одоб-аҳлоқ  ҳақида ўргатиб келаётган ўқитувчисига ота-оналар катта миннатдорчилик билдириб, раҳмат айтдилар ва совғаларини беришди.

                                                                                                                          

Суратда 1-“альфа” синфи ва синф раҳбари Қўчқарова Нодирахон опей.

Тадбир тугагач мактаб директори Мирзабоева Одинахон опей  ва бошланғич синфлар завучи Жумахунова Мариямхон опейлар сўзга чиқдилар. Ўз сўзларини тугатгач опейлар 1-“альфа” синфининг фаол ота-оналарни ва ўқувчиларнинг ҳаммасини ДИПЛОМ билан тақдирлади.

Нурулло АБДУРАШИД ўғли,

Панфилов номли мактабнинг

9 -“А” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>