Ўзимизни ўзимиз бошқарамиз

Бугунги кунда барча мактабларда демократик тизим – президент, парламент, министрлар кенгаши жорий қилиняптики, бу нарса уларда ўзларини –ўзи бошқариш имконини беряпти. Болаларнинг билим олишлари, тартиб-интизоми, ички ва ташқи муаммоллар, хуллас мактабдаги барча масалаларни ҳал қилиб  йўлга қўйишда ўқувчиларнинг ўзлари ҳам кўмаклашмоқдалар.

Яқинда мактабимизда ана шу мақсадда сайловлар бўлиб ўтди.Унда энг яхши аълочи ўқувчиларимиз ичидан сардорларимизни сайлаб олдик. Мактаб президенти этиб 11-синф ўқувчиси Алишер Алимов, вице-президенти этиб 11-синф ўқувчиси Гўзалой Алимова, парламент раиси этиб 10-синф ўқувчиси Солия Отабоевалар сайланди. Шунингдек турли соҳалар бўйича таркиби мактабимиз ўқувчиларидан ташкил топган 7 та министр ҳам тайинланди.

Мактабимизнинг катта мажлислар залида алоҳида бурчак ташкил этилиб президент, парламент бошқаруви аъзолари ҳамда министрларнинг суратлари илинган стенд ташкил қилинди. Мактабимизнинг тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари  Жаҳонгир Усмонов ана шу ишларнинг ташаббускори ва ташкилотчисидир.

Бугунги кунда президент, парламент бошқаруви аъзолари, минстрлар ўз фаолиятини бошлаб юборишди. Эрталабки бадан тарбия машқларини 11-синф ўқувчиси Мансур Нажмиддинов олиб бормоқда. Ҳар куни мунтазам равишда ўқувчиларнинг давомати, яъни ўқувчилар сони, тартиби, қандай кийинганлиги ва бошқа жиҳатлари текширилиб турибди. Бу нарса мактаб ҳаётида ўз самарасини бериб бораяпти.

Зарина СОЛИЕВА,

                                                  Қорасув туманидаги

Муродхон Собиров номли ўрта

                                                  мактабнинг 11-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>