Компьютер билан ишлаганда кўзларни қандай асраш мумкин?

Агар тез-тез ва узоқ вақт компьютерда ишласангиз, кўриш қобилиятингиз ёмонлашиши мумкин.Америкадаги Техас университети олимлари кўзларга  мунтазам равишда ҳордиқ беришни ва “20-20-20-20” номини олган усулни қўллашни тавсия этади.

У жуда оддий- ҳар 20 дақиқада кўзларни экрандан олиб, 20 сония давомида компьютердан 20 фут ( 6 метрга яқин) масофада турган предметларга қараш керак. Бу пайтда кўзларни камида 20 марта юмиб-очиш ҳам лозим бўлади.

АҚШлик мутахассисларнинг фикрича, ана шундай оддий, аммо самарали ҳаракатлар кўзлар қуриши ва чарчаши, шунингдек бош ва бўйин оғриқларидан қочиш имконини беради.Кондиционерли хонада ишловчи одамлар ушбу қурилмага алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Чунки у ҳавони қуритиб юборади, бу эса кўзларда қуриш ва ачишиш ҳиссини келтириб чиқаради.

Олимлар ўзлари ишлаб чиққан усулнинг самарали эканлигига шубҳа қилишмаяпти ва уни нафақат шахсий компьютердан фойдаланувчиларга, балки ўзининг кўриш қобилиятини асрашни хоҳлаган барча кишиларга тавсия этади.

“Олам”дан олинди 

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>