КИТОБ – ОФТОБ

Нилуфар Валиева

Инсон феъл-атвори ва ақлини у қандай китоб ва дўст танлашидан ҳам аниқ билса бўлади

                                                                                                            К. Гелвеций.

Ҳа нақадар ҳақ гапни айтиб ўтган. Бу буюк инсоннинг сўзларини тушуниш  ҳозирги биз ёшларга тегишли деб ўйлайман. Зеро инсоннинг қалби нимага боғланган бўлса, ўша нарса унинг ошёнига, ҳамроҳига айланади.Маърифатпарварларнинг фикрларига диққат қилсангиз бир нарсани, яъни чин инсоний ҳислатларга эгаликни маънавий дўстимиз бўлган китоб беришини  алоҳида таъкидлашади.Ҳа китобни ўзига дўст деб билган шахс албатта ён-атрофидагиларни ҳам ички кечинмаларини тез англаб хулосани аниқ чиқаради.

Китобни дунёни сўзлатувчи, сир –синоатларини тўғри очиб берувчи холисона дўст, мураббий деб бежиз айтишмайди.Минг афсуски бугунги кунда китобни кам варақлаган, уни ўқиб, мутолаа қилмаган ёшлар кўпайиб кетяпти. Бугунги кунда кўпчилигимиз компьютер касалига дучор бўлганмиз. Ўзимиз учун оладиган билим, керакли бўлган маълумотларни интернет орқали олиб ўқисак, танишсак бўлади деб ўйлашади. Бундай деб ўйлаганлар қаттиқ янглишишади. Интернет бошқа, китобнинг ўзидан ўқиган, ўрганган бошқа. Бу ҳол биз ўсиб келаётган  ёшлар келажагига путур етказаётгани ҳақида чуқур ўйлашимиз керак. Китоб жавонларида  чанг босиб ётган китобларни кўриб, уни ўқийдиганлар сони тобора озайиб кетаётганидан афсус чекамиз.

Ота-оналаримизнинг гапларига қулоқ тутадиган бўлсак, улар бизга  ҳар доим китоб ўқишимизни маслаҳат беришади.”Ақлни чарҳлайдиган, онгимизни ўстирадиган, дунёқарашимизни кенгайтирадиган нарса-бу китобдир” дейишади. Биз эса бу сўзларга қулоқ тутмаймиз, компьютернинг тагидан чиқмаймиз.Устозларимиз тавсия этган машҳур ёзувчиларнинг асарларини излаб топиб ўқишга эринамиз. Тўғри орамизда бу китобларни ўқиётганларимиз ҳам йўқ эмас, афсуски улар саноқлидир.

Биз ёшлар китоб ўқишдек, билим олишдек дўстни, яъни зиё таратувчи муқаддас неъмат –Китобни ўзимизга ҳамроҳ қилиб олишимиз керак деб ўйлайман. Ундан олган билимларимиз замонамизнинг, қолаверса ўзимизнинг етук инсон бўлишимизга сарфламоғимиз даркор. Мен тенгдошларимни, умуман барча ёшларни китобни кўпроқ мутолаа қилишга чақириб кетмоқчиман.

Нилуфар ВАЛИЕВА,

Ўш вилояти Қорасув тумани Шарқ

қишлоқ хукумати худудидаги

А.Парпиев номли ўрта

мактабнинг 11-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>