Она сутини оқлайлик

                                                                                                                     Нилуфар Валиева

Халқимизда оналар ҳазрати аёл дея эъзозланади. Шунингдек бу мўътабар инсон йўқотилса, ҳеч ким ҳеч қачон унинг ўрнини босолмайди. Дунёдаги жамики жонзот борки  оналарини ўзгача меҳр кўзи билан авайлаб асрайди.Волидаи -муҳтарамасининг берган сутини оқлаш, унинг олдида ҳар доим таъзим айлаш,  ҳар бир инсоннинг, ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

Умр карвони ажойиб, замонлар кетидан замонлар ўтаверади, ёшимизга ёш, ташвишларимизга ташвиш қўшилаверади.Ютуқларимиз кўпайганда яқинларимиз эътиборига тушиб бораверамиз. Шундай ҳолда ҳақиқий сирдош, кўмакчи, маслакдошни билиш жуда ҳам қийин, лекин онамиз ҳар қачон, ярим тундами, эрта тонгдами ўз нуридийдасига ўзининг эзгу маслаҳатларини бергани берган, ҳаётга меҳр кўзи билан боқишга ўргатгани ўргатган.Шу боис она бизнинг гавҳар мисоли топилмас бойлигимиздир.

Донишмандлардан сўрашибди: “Дунёдаги энг бахтли инсон ким?” Шунда қатор жавоблардан сўнг, “Бахтли, хушчақчақ инсон”, деган жавоб тўғри деб тан олинибди. Демак бахтлилигимизни, хушчақчақлигимизни аввало онамиздан бошлайлик. Кайфиятимизнинг кўтаринкилигини, руҳиятимизнинг тетиклигини онамизга бахшида қилайлик. Онамизга қилган ҳар бир меҳримиз, эъзозимиз олдимизда турган кўплаб эзгу ишларимизнинг аввали ҳисобланади.Яхши сўзимизни, муносабатимизни улардан аямайлик.

“Жаннат оналар оёғи остидадир” дейилади ҳадисларда. Уларга бажо қилган ҳар бир таъзимимиз, яхшиликларимиз келажакда албатта ўзининг тотли мевасини беради.Энг муҳими ва кераги онамиз берган сутни оқлай билганимиз, бизни бахтиёрлик ҳисси билан яшашга ўргатади.Буни биз ёшлар ҳеч қачон унутмайлик дегим келади.

Фурсатдан фойдаланиб барча онажонларимизни, дугоналаримни яқинлашиб келаётган байрамлари-8-март Халқаро хотин-қизлар куни билан чин юракдан самимий муборакбод этаман.Уларга узоқ умр, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, иш ва ўқишларида улкан-улкан муваффақиятлар тилайман.

Нилуфар ВАЛИЕВА,

Ўш вилояти Қорасув туманидаги

А.Парпиев номли ўрта мактабнинг

11-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>