Ўтаётган йил сарҳисоби

                                                                                                                    Нилуфар Валиева

Мана барчамизнинг дилларимизга олам-олам севинч, қувонч олиб янги – 2014-йил кириб келмоқда. Хўш биз бунга тайёрмизми? Азал-азалдан эл орасида “Янги ишни бошлашдан аввал , эскисини сарҳисоб қил”-деган нақл бор. Мен  кириб келаётган янги йил олдидан ўтиб бораётган йилга бир назар ташлаб кўришга ҳаракат қилдим:

-Мен  йил бошида ўзимга режа тузиб олгандим, буни йил бўйи амалга оширишга  интилдим;

– Кўзлаган  мақсадларимнинг  барчасига  эриша олмадим-у, бироқ аввалги йилга нисбатан кўп ишни амалга оширдим;

– Негадир бу йил қувонч ва ташвишларга  бой йил бўлди;

– Устозларим, синфдошларимга бўлган меҳрим янада ортди, дўст-дугоналарим кўпайди, улар билан янада қадрдон бўлиб кетдим;

– Тўғри айрим устозларимнинг танбеҳларини эшитдим, лекин уларнинг зараридан фойдаси кўп бўлди;

– Синфдошларимнинг баъзилари билан келишмовчиликлар, ҳафалашиб қолишлар бўлди, лекин бунга тезда барҳам бердим, янга боягидек бўлиб кетдик;

– Менга ёқмаган айрим фанларга бўлган қизиқишим ортди, бунда устозларимнинг роли катта;

-Фанларни ўзлаштиришимда ўзгаришлар рўй берди, “аъло” баҳоларим кўпайди;

– Айрекс дастури лойиҳаларида қатнашиб унинг тўртинчи турида  “Коомдук долбор” мавзуси бўйича лойиҳа ёздим ва  “Small Grant” яъни кичик грант-деворга илинадиган доска ва 150 АҚШ доллари миқдорида грант ютиб олдим.. Грант пулини лойиҳага сарфлаб Мактабимиздаги 12 нафар қизга компьютерда ишлаш, интернетга чиқиб дўстлар орттиришга  ўргатдим;

– TOEFI дастури доирасида инглиз тилини ўрганиш бўйича  лойиҳада иштирок этиб, инглиз тилини бир тийин ҳам тўламай ўрганяпман;

– Мактабда лидер бўлишга эришдим, “Энг миқти окуучу” деган номни олишга эришдим.

Ўтаётган йилда амалга оширган ишларим, эришган ютуқларим ана шулардан иборат бўлиб чиқди. Сарҳисобимга қараганда йил мен учун режамдагидан ҳам самаралироқ ўтибди.

Янги йилга режалаштирган орзуларим ҳам бир олам. Мактабни муваффақиятли тамомлаб, олий ўқув юртига кириб ўқиш.Инглиз тилини янада мукаммал ўрганиб, муқаддас орзуим-инглиз тилидан таржимон бўлиб етишишдир.

Орзуга эришиш ўзимизнинг қўлимизда. Фақат унга етишиш учун астойдил ҳаракат қилишимиз керак. Азиз дугонажонлар Сизларнинг ҳам орзуларингиз амалга ошсин!

Фурсатдан фойдаланиб меҳрибон ота-онамни, барча устозларимни, синфдошларимни кириб келаётган Янги йил билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Барча яхши тилакларим  Сизларга бўлсин дейман.

 

Нилуфар ВАЛИЕВА,

Ўш вилояти Қорасув тумани Шарқ

қишлоқ ҳукумати худудидаги

А. Парпиев номли ўрта

мактабнинг 11-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>