Category ЎЗБЕКЧА

Олимпиада натижалари

                                                                                                                        

Бизнинг мактабда декабрь ойида олимпиада ўтказилди. 622 ўқувчи қатнашди, ундан 75-та ўқувчи зона бўйича олимпиадага жалб этилди. 2 босқич олимпиадасига 26-та ўқувчилар қатнашди. Шаҳар олимпиадасига 26 ўқувчидан 4-таси ғолиб бўлди. Булар: ўзбек тилидан 11 б синф ўқувчиси  Юлдашева Сарвиноз 3 ўрин олди. Сарвинозди ўзбек тили ва адабиёти фан ўқитувчиси Жалалова Аширхон тайёрлади. Географиядан  11 б синф ўқувчиси  Қодиров Хусниддин 4 ўрин олди. Хусниддинди география фан ўқитувчиси Шакирова Зухрахон тайёрлади. Химиядан 11 а синф ўқувчиси Шарапова Шахноза 3 ўрин олди. Шахнозани Химия фан ўқитувчиси Абулкасимова Ибодатхон тайёрлади. Информатикадан 9 а синф ўқувчиси Хўжамбердиев Достон 4 ўринди олди. Достонни информатика фан ўқитувчилари Талипжанов Исмоилжон ва Садирова Зулхуморлар тайёрлади.

Далее

Оилавий мусобақа бўлиб ўтди

Мактабимизда 23 январь куни “Бизнинг оила” мавзусида спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Бу оилавий мусобақага 5-та оила аъзолари қатнашди. Мусобақа шартларига биноан тўп отиш, арғумчоқда сакраш, қоп билан югуриш, тенис ракеткаси ва тўпча билан айланиш ва дарвозага ким кўп тўп киргизиш бўйича спорт ўйинлари ўтказилди. Ғолиб бўлганлар:

Далее

Тилшунос қиз, мендан қизиқ савол сўрадинг…

Тилшунос қиз , мендан қизиқ савол сўрадинг,
Ҳаётимдан қўшма гапга мисол сўрадинг,

Ушбу савол қаршисида бўлиб қолдим лол,
Лекин дилдан кечди шундай ширин бир ҳаёл.

Эй тилчи қиз, боғловчисиз боғладинг мени.
Сен қўшма гап бўлмоқликка чорладинг,

Бизлар аслида алоҳида содда гаплармиз,
Ва ҳозирча айрим-айрим холда гаплармиз.

Кел, иккимиз қўшма гапни бирга тузайлик,
Содда гапнинг ўйларидан кўнгил узайлик,

Йўқ-йўқ бевақт келган ўйлар чиқсин ёдимдан,...

Далее

Устоз

УСТОЗ

Устоз, мураббий,
Оҳ бу сеҳрли сўзлар.
Меҳр тўла кўзлар,
Сиз борсизки,
Олам чароғон.
Сиз борсизки,
Нурга тўлар,
Жаҳон!

Далее

Моҳир қўллар тўгараги

                                                                                                                 

Мактабимизда турли хил тўгараклар очилган. Масалан, шахмат ва шашка, журналистика, моҳир қўллар  ва бошқа тўгараклар шулар жумласидандир. Ўқувчилар дарсдан ташқари маҳалда қизиққан тўгаракларига кирадилар. Мен моҳир қўллар тўгарагининг устози Нодирахон опа билан суҳбатлашдим.

Далее

Китоб камлиги сабабли…

                                                                                                              

Мактабимиз  гимназия мактабидир. Ўқувчилар сони 832 та. Ўқувчилар турли хил фанлар ўқийдилар. Лекин ўзлаштира олиши қийин кечади. Бунинг сабаби, фойдаланилаётган китобларнинг етишмаслигидир. Ўқувчилар учун биринчи синфдан еттинчи синфгача тўлиқ китоблар бор.

Далее

Тозаликка риоя қилинг!

                                                                                                                   

Ҳар бир одам тозаликка риоя қилишри керак. «Қуш инида кўрганин қилар»,  дегандай, ҳар бир инсон уйида қандай бўлса, қандай яшаса, кўчада ҳам, мактабда ҳам шундай юради. Биз мусулмонмиз, алҳамдулиллоҳ. Аллоҳ таоло ҳам тоза, пок инсонларни, намозини канда қилмаган бандаларини ҳуш кўради. Намоз ўқиган инсон доимо тоза юради. Қизлар бувисидан онасидан таълим тарбия олади. Она қандай бўлса фарзанди ҳам шундай бўлади.

Далее

Мактабимиз ошхонаси

                                                                                                                       

Мактабимиз ошхонаси кичкина бўлишига қарамай, ёруғ,  тоза  ва озода. Бунга қандай эришилаётир? Ошпаз акамиз билан шу ҳақда суҳбатлашдик:

Далее

Машҳур реппер пулнинг ҳаммасини нақд тўлади

                                                                                                                          

Жанубий Кореялик рэпер Psy Лос-Анжелесдан 1,25 миллион долларга уй сотиб олди. У пулни нақд тўлаган, деб ёзади TMZ сайти. Psy сотиб олган уйнинг майдони 250 квадрат метрдан сал каттароқ бўлиб, иккита ётоқхонаси бор. Квартира Уилшир ва Уорнер-авеню хиёбони бурчагида, Беверли Хиллз ёнида жойлашган 29 қаватли Blair House элита биносида жойлашган. TMZ маълумотига кўра, рэпер олди-соттига қўриқчиси билан келган ва ушбу савдони сир бўлиб қолишини сўраган.

Далее

Менинг устозим

                                                                                                                   

Устоз иккинчи она, деб бежиз айтилмайди. Чунки онамиз бизни дунёга келтириб, оқ сут бериб, оқ кийинтирган, устозимиз эса бизни келажагимизни тузишга ёрдам берган. Масалан, ҳар бир одамни ҳаётида бир одам туртки бўлади. Яъни, қоқилган пайтида ўрнидан тургизиб, тўғри йўлни топишга ёрдам беради. Менинг ҳаётимда ҳам шундай воқеа бўлган. Ижозатингиз билан айтиб берай.

Далее

Ота-она ва фарзанд муносабатлари ҳақида

                                                                                                        

Ҳозирги дамда ота-она фарзандни, фарзанд эса ота-онани тушуна олмайди. Ота-она иложи борича фарзандни қанчалик тушунишга ҳаракат қилмасин, охир оқибатда кўпинча фарзандини психикасига қаттиқ тасъир қилувчи ҳаракат қилиши мумкин.

Далее

Қўл телефон фойдалими ёки зарарлими?

Ҳозирги даврда ривожланган нарса қўл телефонидир. Мен қўл телефоннинг фойдали ва зарари томонлари ҳақида соғлиқни соқлаш аълочиси, олий даражали шифокор, психиатр Дамира Бараталиева билан суҳбатлашдим:

Далее

Қалампир ва бодрингли «дори»

                                                                                                                    

Бўйин остеохондрози туфайли елка оғриқларидан азият чекадиган кишилар уй шароитида қуйидаги осонгина муолажа қўллашлари мумкин.

Далее

Лавлаги ангинани даволайди

Жазирама кунларда кўпчилик совуқ егулик-ичимликларни истеъмол қилади. Бунинг натижасида сурункали ангинага чалинганларда дард қайта хуруж қилиши мумкин.

Далее

Гастрит, колит, ичак касалликларида…

                                                                                                                             

Баргизуб (подорожник) бизнинг шароитимизда энг кўп тарқалган ва ҳар қадамда учрайдиган доривор гиёҳдир. Қадимги греклар ичбуруғ, ошқозон ва ичак яллиғланишини тез даволашда баргизуб япроғидан фойдаланишган. Абу Али ибн Синонинг фикрича, баргизуб япроқлари яраларни тузатади, қон оқишини тўхтатади, ошқозон-ичакдаги яра касалликларини битиради.

Далее

Сепкиллар югурганда тўкилиб қолса…

                                                                                                        

Сепкилларни уй шароитида бартараф этиш усуллари.

Бу гап «Ватан» бадиий фильмини кўрганлар учун ғалати туюлмаслиги аниқ. Бош қаҳрамонни урушга олиб кетишаётганда қаллиғи – Гунафша машинанинг орқасидан кўзида ёш билан югураётган сюжетни яхши эслайсиз, албатта. Ўшанда у Гунафшага, «Югурма, сепкилларинг тўкилиб кетади», дейди. Ўша кинодан сўнг, сепкилдан қутулиш чорасини тополмаётганлар «қанийди, сепкиллар югурганда тўкилиб қолса», дейишган бўлса ҳам ажаб эмас. Лекин афсуски, бу усул самара бериши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай далил, исбот йўқ. Келинг, яхшиси, сепкилларни бартараф этишнинг аниқ усуллари ҳақидаги тавсияларни ўрганамиз.

Далее

Гриппга карши кандай эмлаш керак?

Куз-қиш мавсумида кенг тарқалган касалликлардан бири бу – гриппдир. Касалликка қарши даволаш чоралари ҳақида озми-кўпми хабаримиз бор. Лекин ўз вақтида касалликнинг олди олинса, саломатлигимиз учун фойдадан ҳоли бўлмайди. Бунда гриппга қарши олиб бориладиган эмлаш профилактика ишлари самаралидир.

Далее

Апельсин озишга ёрдам беради

Апельсин пўстлоғи танадаги ёғни эритишга қодир экан. Олимлар апельсинлар тана вазнини нормалаштиришга ёрдам беришини аниқладилар. Хабарингиз борки, цитрус мевалар бир қатор фойдали моддалар, жумладан, С витаминига бойдир. Бироқ сўнгги изланишлар бундан-да қизиқроқ натижаларни кўрсатди.

Далее

Янги йил байрами учун энг идеал арча қандай бўлиши керак?

Шеффилд университети талабалари идеал янги йил арчаси формуласини топишди, дея хабар тарқатди Metro. 20 ёшли бўлажак математиклар Никол Райтем ва Алекс Крейг Британия универмаглари буюртмасига асосан, янги йил арчасининг энг тўғри шакли мавзусида тадқиқот ўтказишди.

Далее

Янги йил: тарих ва анъаналар

Янги йил эрамиздан олдин ҳам нишонланган

Тарихий манбаларда ёзилишича, Янги йил эрамиздан аввалги учинчи минг йилликда Месопотамияда нишонлана бошлаган. Улар ўз календарларига мувофиқ, эски йилнинг сўнгги кунида янги йилнинг кириб келишини байрам  қилишган.

Далее