Дунёдаги энг азиз инсон

                                                                                                                    

Дунёда энг азиз мўътабар бир инсон бор. Улар хар тилларда турли хил янграйди. Мен бир инсонни биламан. У инсон доимо мен учун жон куйдиради вақти келиб мен учун ўзининг умрини менинг умрим учун фидо қилиб мени дунёга келтирди. Бу инсон менинг мехрибон, чин дўстим, хаётда бир маротаба бериладиган инсонинг онамдир. Мен шу ерда бир шеърни айтиб ўтишни лозим топдим:

Бу кунни бир умр кутиб яшади,

Ёлғизлик нишини тотиб яшади.

Армон ботқоғига ботиб яшади,

Онамни бошимга қўтарсам арзир.

Ҳам отам ҳам онам бўлиб ёнимда,

Ёнимда демайман балки жонимда.

Тортган азобларим чиқмас ёдимдан,

Онамни бошимда кўтарсам арзир.

Тақдир шу экан онам қисмати,

Ёлғиз аёлларни кўпдир хизмати.

Аммо эркаклардан зўрдир ҳиммати,

Онамни бошимда кўтарсам арзир.

Энг қутлуғ кунимда онамга таъзим,

Яратган эгамга бор менинг арзим.

Бахтимни кўрсинлар ҳам ўғил қизим,

Онамни бошимда кўтарсам арзир.

Мени деб ўтмоқда дунёдан танҳо,

Жар солай эшитинг улар бебаҳо.

Бир улуғ сиймодир бир улуғ дарҳо,

Онамни бошимда кўтарсам арзир.

Онажон пойингиз устида жаннат,

Кечиринг мен сизни ранжитдим албат.

Бериё беминнат қилайин ҳизмат,

Онамни бошимда кўтарсам арзир.

Бу шеърда жуда ҳам чукур маъно бор. Хар бир инсоннинг онаси фарзанд учун мехрибон, оқила, доно, дунёда тенгги йўқ гўзал аёл бўлиб хисобланади лекин менинг онамга бу мақтовли сўзлар ҳам кам. Менинг ойижонимнинг иродасичали ҳеч қайси аёлда бунчали ирода бўлмаса керак деб ўйлайман. Аллохимга минг шукурлар бўлсин-ки онажоним мени ҳеч-кимдан, тенгдошларимдан кам қилмай ўстирди, онам жуда матонатли борига шукур қилувчи яхши ёмон кунни ҳам яратганнинг бир синови деб қабул олувчи оқила аёлдир. Хатто онангни хажга хопичлаб олиб борсанг ҳам қарзинг узилмайдидеганларидек менинг ҳам онамнинг олдида хеч қачон қарзим тугамайди. Ҳамма инсон ёмон булиб туғилмайди аксинча ўзлари ҳоҳлаб ёмон йўлга кириб кетади ва унинг учун уни вояға етказган онаси жавоб беради ҳамда айрим тарбиясиз инсонлар онанг туғмай ўлсин дейди. Нима учун? Биз буни онага олиб берилган раҳмат деймизми ёки ланат.

Онанинг кўз ёшини тўккан фарзанд энг бахтсиз фарзанд демакдир. Олдиндан оққан сувнинг қадри йўқ шуни айтсалар керак. Онанинг қадри борлигида эмас балки волида-ю мўтабаримизни йўқатганимизда уларнинг қадрига етамиз, шунинг учун кўзимизни каттароқ очиб онамизни қадрлашимиз шарт! Иложи борича бизнинг оғирлигимиз онамизга тушиши керакмас. Бизни улғайтирдими қанча азоблар билан демек биз онамизга ўша азобларининг роҳатини берайлик. Биз онамиз учун бир дарахт, онамиз бизни улғайтиради парваришлайди ва вақти келиб ширингини мева бўламиз. Бу ширингина мева бизнинг яхши инсон бўлиб улғайганимиз, онамизга боққанига раҳмат олиб беришимиз керак.

Зарина СОЛИЕВА,
М. Собиров номли мактабнинг
10 “Б” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>