“Мен баҳорни соғиндим”

                                                                                                                         

Баҳор келди ўлкамга,

Қуёш тушди елкамга.

Боғларда гуллар очилди,

Ҳидлари оламга сочилди.

Гулдан тердим бир даста,

Олиб келдим охиста.

Мен бу шеърни ёзганимдан мақсад, баҳор янгиланиш, ёшариш фаслидир. Инсонлар баҳор фаслини қўмсаб яшайди. Баҳорда гуллар очилади, дарахтлар кўкариб, куртак очади ва гуллайди. Баҳор йилнинг энг гўзал, ёшариш, покланиш, янгиланиш фасли ҳисобланади. Шунинг учун инсонлар покланишга ҳаракат қилади, ёшлигини, яъни 18 ёшини эслайди.

Баҳор фасли инсонларга хуш кайфият бахшида этади. Баҳор фаслида кўп байрамлар бўлиб ўтади. Масалан, Наврўз байрами. Наврўз байрамининг маъноси янги кун ҳисобланади. Наврўз байрами 21 март куни нишонланади. Наврўз байрамида сумалаклар, ҳалимлар тайёрланади. Наврўз шарқий халқларнинг байрамидир. Наврўз байрамида инсонлар бир биридан хол аҳволидан хабар оладилар, уришганлар ярашадилар, бир бирига ёрдам берадилар. Баҳор шундай фасл экан, баҳор фасли бизни тарк этмаслигини хоҳлар эдим!

 

Умида АБДУЛЛАЕВА,
8гимназия мактабининг 11 “Б” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>