Дўст аслида ким?

Дўст синовларда елкадош, оғир дамларда бардош бўладиган инсон. Дўст қувончни ҳам, қайғуни ҳам бирга баҳам кўрадиган, баъзан аччиқ танбеҳ, баъзан қайноқ меҳр беришга тайёр инсон. Дўст энг махфий сирларингни ҳам ишониб айтадиган, қай манзилда бўлма сен ила бирга қайтадиган инсон. Дўст йўқсизлик  пайтларда бизга борин сочадиган, ё биздан узоқроққа қочадиган, баъзан эса номингизни қораларга  булғайдиган инсон. Дўст биз учун керак бўлса жонини беришга тайёр турган инсон. Дўст чин дилдан бизга ҳавас қиладиган, ёки ҳасад ила қалбин тиладиган инсон.

Сизни дўстингиз борми

Уни аслида кимлигин, қандайлигин билмас ҳеч ким. Сизни дўстингиз борми? Сиз томон ёпирилиб келаётган тўфонларга хушёрми? Ёки бахтли дамларингизда  бирга бўлаётган айёрми? Унга меҳрингиз ёки бойлигингиз даркорми? Бу саволларга жавоб топсангиз ишонаманки ёнингиздаги дўстларингиз қандайлигини билиб оласиз, деган умиддаман.

Менинг чин дўстим  бор. Исми жисмига монанд Шахноза бону. У жуда ҳам ақлли, гўзаликка тенги йўқ қиз. Менга меҳрибон. Бир кун гаплашмасак, тинчлигимизни  билмасак туролмаймиз. Авваллари у қиз билан бир маҳаллада турар эдик, бир девор қўшни эдик. Ёшлигимиздан бирга юриб катта бўлганмиз. Шахнозанинг бувиси, дадажониси, ойиси ҳам жуда яхши меҳрибон инсонлар. Яхши  инсонларнинг фарзандлари ёмон бўлармиди. Мени чин дўстимга эзгу тилакларим бор. Дўстим бувисининг, ота ва онасининг бахтига доимо соғ саломат бўлсин. Доимо шундай чин дўстлар  бўлиб қолайлик, деб Аллоҳимдан сўраб қоламан.

Дўстингизга  sms ёзишни ўрганинг!

  1. Аллоҳдан сўрадим бир савол: Нега мени омадим бор? Аллоҳдан нидо келди… Сени ҳақиқий дўстинг бор. Аллоҳимга ёлвордим, шу он, У бўлсин мен учун ҳамиша омон!
  2.  Майли дўст учун сўнса ҳаётим. Майли дўст учун синса қанотим. Ҳар қанча  азобга бераман бардош. Фақат дўстлигимиз бўлмасин барбод.

Умида АБДУЛЛАЕВА,

8-гимназия мактабининг

 11 “Б” синф ўқувчиси  

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>